Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ЛЕСОТО

(Лесото Қироллиги) - Жанубий Африкада жойлашган давлат. Мустақиллиги 1966 йил 4 октябрда эълон қилинган. Британия ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахт - Масеру шаҳри.

Маъмурий бўлиниш - 10 та округдан иборат. Конституция Қирол томонидан ёқланиб, парламент томонидан 1993 йил 2 апрелда тасдиқланган. Асосий қонунга биноан давлатда конституциявий монархия бошқарув шакли ўрнатилган.

Парламент - Миллий йиғин тўғридан-тўғри ва умумий сайловлар асосида 5 йил муддатга сайланадиган 65 та депутатдан иборат. 33 та аъзодан иборат сенат мавжуд бўлиб, улардан 22 таси анъанавий қабила бошлиқлари, 11 таси Қирол томонидан тайинланади.

Мамлакатда 1986 йилдан ҳукмронлик қилган Ҳарбий кенгаш 1993 йилнинг 2 апрелидан ҳокимиятни қироллик бош вазири бошчилигидаги фуқаровий ҳукуматга топширди.