Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

КИРИБАТИ

(Кирибати Республикаси) - Тинг океаннинг Ғарбий қисмида жойлашган Орол давлати. Пойтахти - Тарава шаҳри. Буюк-Британиянинг собиқ колонияси. 1973 йил 12 июлда мустақиллиги эълон қилинган, Британия ҳамкорлиги аъзоси.

Маъмурий бўлиниш: 6 округдан иборат. 1979 йил 12 июлда қабул қилинган Конституция амал қилади. Бошқарув шакли - Республика.

Давлат бошлиғи - Президент. У умумий сайлов асосида 4 йил муддатга сайланади. Бир шахс уч муддатдан ортиқ Президент этиб сайланиши мумкин эмас.

Қонунчилик органи (парламенти) - Палата Мажлиси, умумий сайлов асосида сайланадиган 40 та депутатдан иборат. Бундан ташқари бир депутат Банаба ороли Кенгаши томонидан тайинланади. (О.Ҳ.)