Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

КАМЕРУН

(КАМЕРУН РЕСПУБЛИКАСИ) - Марказий Африкадаги давлат. Пойтахти - Яунда. Франция ва Буюк-Британиянинг бошқарувида бўлган Шарқий ҳамда Ғарбий Камерунни 1960, 1961 йилда мустақиллик олиб бирлашиши натижасида 1 октябр 1961 йилда ташкил топган. 20 май 1972 йилдан Бирлашган Камерун. 25 январ 1984 йилдан Камерун Республикаси деб номланади.

Давлат бошлиғи - Президент, у умумий, тенг сайлов асосида 5 йилга сайланади. Қайта сайланиш ҳуқуқига эга.

Қонунчилик ҳокимияти - бир палатали Миллий мажлис. У 180 депутатдан иборат бўлиб, 5 йил муддатга умумий, тўғри сайлов орқали сайланади.

Ижро ҳокимиятини амалга оширувчи, Бош вазир ва вазирлар, Президент томонидан тайинланади ва парламент олдида ҳисоб беради.