Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

АХБОРОТ

конституциявий ҳуқуқда бир неча ҳолларда қўлланилади. Ўзбекистон Конституциясининг 29-моддасига асосан ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга. 27-моддага асосан, фуқароларнинг ёзишма ва телефонда сўзлашувлари сир сақланади. 67-моддага асосан оммавий-ахборот воситалари эркиндир.

Булардан ташқари фуқаролар сайлов даврида номзодлар, депутат фаолияти ҳақида ахборотлар билан таъминланади.

АХБОРОТ

манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар