Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

АРМИЯ

давлатни ҳимоя қилиш ва унинг ташқи хавфсизлигини таъминлаш учун махсус ташкил этиладиган ҳарбийлаштирилган тузилмалар мажмуи: 1) давлат Мудофаа вазирлиги тизимининг ҳарбий қисмлари ва бўлинмалари; 2) давлатнинг барча қуролли кучлари (Мудофаа вазирлигининг қисмлари ва бўлинмалари, чегара қўшинлари, ички қўшинлар, хавфсизлик хизмати тизими ҳарбий бўлинмалари таркиби, темир йўл қўшинлари ва ҳ.к.).

А. деганда одатда қуруқликдаги ҳарбий бўлинмалар ва ҳарбий денгиз флоти тушунилади. Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари орасида айрим йирик қўшин тузилмалари ҳам А. деб аталиши мумкин.