А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

(Замбия Республикаси, 1064 йилгача - Шимолий Родезия) - марказий Африкадаги давлат. 1964 йилнинг 24 октябрида Мустақиллигини эълон қилган. Британия ҳамдўстлик аъзоси. Пойтахти - Лусака шаҳри.

Маъмурий бўлиниш - 9 та провинциядан иборат

Амалдаги Конституция 1996 йилнинг 28 майида қабул қилинган.

1996 йилги Конституцияси бўйича Замбия республикадир. Давлат бошлиғи президент - беш йил муддатга бевосита умумий сайлов йўли билан сайланади, яна бир муддатга қайта сайланиши мумкин. Вице-президент институти ҳам мавжуд.

Қонун чиқарувчи ҳокимияти Президент ва бир палатали парламент - беш йил муддатга сайланадиган ҳамда 156 та депутатдан иборат Миллий ассамблея томонидан амалга оширилади. 156 депутатдан 150 таси бевосита умумий сайловлар асосида сайланади, қолган беш депутат ва битта спикер Президент томонидан тайинланади. Шунингдек Конституцияда Президент ҳузуридаги консультатив орган - вакиллик палатаси( провинциялар йўлбошчилари) тузиш ҳам кўзда тутилган.

Ижроия ҳокимияти Президентга тегишли бўлиб ҳисобланади ва у Вазирлар Маҳкамасининг раиси ҳисобланади ва вазирларни тайинлайди.

Депутат ўринбосари - депутатга ўз вазифасини бажаришда кўмаклашувчи депутат билан бирга сайланувчи шахс. Аммо, қоидага кўра, депутат ўринбосари парламент ва унинг органларида депутатнинг функциясини бажармайди. Депутатнинг ўрни бўшаб қолган ҳолатда, депутатнинг ўринбосари, унинг мандатига эга бўлади, яъни у депутат бўлиб ҳисобланади.

Депутат ўринбосари мақоми бир қатор мамлакатларда амал қилади. Масалан, Бразилияда сенатор билан биргаликда (федерал сенат - юқори палата аъзоси) унинг иккита ўринбосари сайланади. Федерал кенгаш аъзоси - Австрия Федерал Мажлисининг юқори палатаси - битта ўринбосарга эга.

Россия Федерациясида депутат ўринбосари институти мавжуд эмас. Аммо ҳудудий сайлов округлари бўйича депутатлар билан унинг ўринбосарини сайлаш ҳақида ҳам таклифлар мавжуд. Чунки депутатлар ўрни бўшаб қолганда янги депутатлар сайловини ўтказиш кўп маблағ талаб этадиган компаниядир.

Ғарбий Саҳрои Кабир (Саҳрои Кабир Араб Демократик Республикаси, собиқ Испан Саҳрои Кабири) - Саҳрои кабир чўлининг ғарбий қисми, Атлантик океани қирғоқларида жойлашган давлат тузилмаси. Ғарбий Саҳрои Кабир ҳудудини ўзларига тегишли деб Марокко ва Мавритания давлатлари музокара олиб боришган. 1967 йили испанлар Ғарбий Саҳрои Кабирни маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органи Бош Ассамблея (жамоа)ни тузишади. Ғарбий Саҳрои Кабир халқининг ўз тақдирини ўзи ҳал этиш ҳуқуқи БМТ Бош Ассамбияси ва Гаага халқаро судининг (1975) резолюциялари билан тасдиқланди. Маъмурий маркази - Эль-Аюн шаҳри.

Ғарбий Саҳрои Кабирни озод қилиш учун қуролли курашни 1973 йилнинг майидан Полисарно Фронти олиб бормоқда. 1979 йилнинг 5 августида Мавритания Ғарбий Саҳрои Кабир билан битим имзолаб, унинг ҳудудига даъво қилишдан воз кечди. Ғарбий Саҳрои Кабир ҳудудининг бир қисми Марокко томонидан босиб олинган.

1975 йилнинг ноябрида Алжирда бўлиб ўтган жамоа депутатлари, шайх ва қабила оқсоқолларидан иборат муваққат Саҳрои Кабир Миллий кенгашининг съездида Саҳрои Кабир халқининг ягона қонуний ҳокимияти деб Полисарно Фронти тан олинди.

1976 йилнинг 27 февралида Саҳои Кабир Араб Демократик Республикаси эълон қилинади ( САДР).

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006