Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш ва марказий бошқарув органлари ваколатларининг бир қисмини аста-секин маҳаллий бошқарув органларига бериш, маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXI боби ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратининг намунавий тузилмаси 1-4-иловаларга* мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича гуруҳлар рўйхати ва масъул ходимларнинг чекланган сони 5—8-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—8-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга киритилган тузатишларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Қорақалпоғистон Республикасига ҳамда вилоятларга бўйсунувчи бир қатор шаҳарлар ва тегишли қишлоқ туманлари ҳокимликлари аппаратларини бирлаштириш бўйича таклифлари қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1053-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 09/18/1053/2403-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1053-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 09/18/1053/2403-сон)
5. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати, уларнинг мустақил бошқармалари (бўлимлари) раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича тариф разрядлари 9 — 12-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 9—12-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 5-илованинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва тариф коэффициентларига оид қисми ҳамда 6, 7, 11, 12, 13, 14-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.