Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастоталар спектри тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалдаги РЧДКнинг 2001 йил 15 ноябрь 3-сон қарори билан тасдиқланган ҳамда (2001 йил 22 ноябрь, рўйхат рақами 1086) берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.