Ҳужжат 08.04.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги 1006–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 50-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
бешинчи хатбошиси «ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритади» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «шунингдек озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда бундай маҳсулотни тайёрлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 10-модданинг учинчи қисмидаги «давлат бошқарувининг тегишли органи бундай талабномаларни кечиктирмай ишлаб чиқиши ва амалга киритиши шарт» деган сўзлар «Ўзстандарт» агентлиги давлат бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда бундай талабномаларнинг кечиктирмай ишлаб чиқилиши ва амалга киритилишини таъминлайди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги 483–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 239-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 6-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан давлат санитария назорати органлари берадиган гигиена сертификати асосида» деган сўзлар «гигиена сертификати берилаётганда давлат санитария назорати органлари томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
иккинчи қисмидаги «ҳамда қонун ҳужжатларига биноан мазкур талабларга мувофиқликка доир мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказилиши зарур» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи—тўққизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи—ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
 LexUZ шарҳи