«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Илова* қилинаётган Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин;
Мазкур Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) «Номоддий активлар» (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь)га мувофиқ номоддий активларни балансдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби тартибини белгилайди.
4. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган сабаблар бўйича чиқиб кетган номоддий активлар бўйича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) «Номоддий активлар» (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) кучга киритилгунига қадар, 8510 «Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида ҳисобга олинган, чиқиб кетган номоддий активларни қайта баҳолаш натижалари (сальдо), яъни ушбу номоддий активларни аввалги баҳосини ўсишлари суммаларининг уларни аввалги баҳосини пасайишлари суммасидан ошиши 8520 «Резерв капитал» счётига кўчирилади.