Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.01.2007
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2006 йил 29 декабрдаги 213-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори(рўйхат рақами 1650, 29.12.2006 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувига барҳам бериш мақсадида ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 57-сон «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
1. Хўжалик юритувчи субъектларни текшириш ва Текширишларни рўйхатга олиш Китобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга (2000 йил 6 апрелда 917-сон билан давлат рўйхатига олинган) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, иловага мувофиқ унинг янги таҳрири тасдиқлансин.
Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 57-сон «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
10. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига мувофиқ қўзғатилган жиноий ишнинг мавжудлиги хўжалик юритувчи субъектларни прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан текшириш учун асос бўлади.
Назорат тартибидаги текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан ушбу Низомнинг 22-банди талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда Кенгаш ёки унинг вилоят комиссиясининг қўшимча қарорисиз амалга оширилади.
16. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар — товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари аъзолари фаолиятини текшириш уларнинг вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
24. Ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талаби бўйича тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади, прокуратура органлари эса, бу ҳолда «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ҳам асосланадилар. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар асл нусхаси олиб қўйилган ҳужжатларнинг сақланиши учун жавобгардирлар. Ҳужжатларнинг асл нусхасини олиб қўйишда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатли шахслари, хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг асл нусхасидан бош бухгалтер ёки хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа мансабдор шахси томонидан тасдиқланадиган кўчирмалар олишга имконият беришлари лозим.
26. Текширувчи мансабдор шахслар текшириш бошланишидан олдин хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарини (якка тартибдаги тадбиркорни) текшириш мақсади ва шартлари билан таништириши, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларни тақдим этиши, Текширишларни рўйхатга олиш китобига (1-сонли илова) тегишли ёзувлар киритиши лозим.
Текширишларни рўйхатга олиш Китобини тўлдириш 2-сонли иловада кўрсатилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 57-сон «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига берилиши мумкин.
_______________________________________________________________________________________________________ | |||||
(хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи) | |||||
_______________________________________________________________________________________________________ | |||||
(хўжалик юритувчи субъектнинг жойлашган ери (почта манзили) ) | |||||
_______________________________________________________________________________________________________ | |||||
(солиқ тўловчининг идентификация рақами) | |||||
т/р | Назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг номи | Текширувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва гувоҳнома рақами | Аудиторлик ташкилотининг номи (лицензия берилган сана, рақами ва амал қилиш муддати), аудитор экспертнинг Ф.И.О. (шахсини тасдиқловчи ҳужжат) | Текшириш ўтказиш учун асос; жиноий иш рақами | Текшириш тури ва мақсади |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
Текшириш ўтказиш учун белгиланган муддатлар | Текширишни бошлаш ва тугатиш санаси ва вақти | Текширишнинг аниқ давом этган вақти | Талаб қилинган ҳужжатлар | Текшириш жараёнида кўрилган чоралар | Хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг (якка тадбиркорликнинг фикри) |
7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 |