Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 51-сон, 512-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 июндаги ПҚ–110-сонли «Жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш ва техника билан жиҳозлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 179-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сонли «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 51-сон, 516-модда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Илова қилинаётган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 51-сон, 512-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 июндаги «Жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш ва техника билан жиҳозлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-110-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 179-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 595-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 51-сон, 516-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ва иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига (бундан кейин матнда ШЖБПҲ деб юритилади) мажбурий бадалларни ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 17 январдаги 6, 2019-02, 267-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1515-1, 21.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2019 й., 10/19/1515-1/2513-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 17 январдаги 6, 2019-02, 267-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1515-1, 21.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2019 й., 10/19/1515-1/2513-сон)
17. Халқ банки филиали ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунига қадар, давлат солиқ хизматининг тегишли ҳудудий органига, мазкур Низомга иловага кўра шаклда фуқароларнинг ШЖБПҲига бадаллар киритган юридик шахслар тўғрисида маълумотларни тақдим этади. Бунда маълумотлар қоғозли ва электрон шаклларда тақдим этилади.