[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.03.00.00 Пул тизими ва пул муомаласи. Инфляция / 07.03.01.00 Умумий масалалар]
[
ТСЗ:
1.
Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШГА ОИД ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида» 1994 йил 16 июндаги ПФ—870-сон
Фармонига
мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — «Сўм» муомалага чиқарилишини ва 1994 йилнинг 1 августига қадар сўм-купонларнинг муомаладан тўлиқ йиғиштириб олинишини таъминласин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил 1 июлдан бошлаб маҳсулотлар (ишлар)га сўм-купонларда бўлган амалдаги нархларнинг барча турлари ва хизматларнинг тарифлари белгиланган яхлитлаш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда 1000 сўм-купонга 1 «Сўм» нисбати билан қайтадан ҳисоблаб чиқилади. Бунда товарларнинг қайта ҳисоблаб чиқилган чакана нархлари ва хизматларнинг тарифлари нархномаларда албатта акс эттирилиши ҳамда харидорларга кўринадиган жойга қўйилиши шарт.
3. Республиканинг банк муассасалари 1994 йилнинг 1 августигача мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг счётларига сўм-купонларни қабул қилиш ва қўшиб қўйишни 1000 сўм-купонга 1 «Сўм» қилиб белгиланган курс бўйича «Сўм» ҳисобида амалга оширсинлар.
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.02.00 Асосий воситаларнинг ҳисоби]
[
ТСЗ:
1.
Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
4. Миллий валюта муомалага киритилиши муносабати билан нархларни қайтадан белгилаш ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахсларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш
тартиби
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча юридик шахслар мазкур Тартиб талабларига кўра нархларни қайтадан белгиласинлар ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига тегишли ўзгартиришларни киритсинлар.
5. Белгилаб қўйилсинки:
давлатлараро ҳисоб-китоблар савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида имзоланган ҳукуматлараро Битимга мувофиқ юритилади;
сўм-купон ҳисобида тузилган, Ўзбекистон Республикасида юридик кучга эга бўлган контрактлар (шартномалар), савдо, молия, кредит ҳамда бошқа битимлар юзасидан мажбурият ва талаблар 1994 йилнинг 1 июлидаги ҳолатига кўра 1000 сўм-купонга 1 «Сўм» нисбатида қайтадан ҳисоблаб чиқилади.
6. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси валюта биржасидаги навбатдаги савдога қадар «Сўм»нинг хорижий валюталарга нисбатан алмашиш курси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1994 йил 1 июлдаги ҳолатига кўра тасдиқланган ва 1000 сўм-купонга 1 «Сўм» нисбат билан қайтадан ҳисоблаб чиқилган сўм-купоннинг алмашиш курсига асосан белгиланади.
Кейинчалик «Сўм»нинг алмашиш курсини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида ўтказиладиган навбатдаги савдо натижаларига қараб белгилайди.
7. Алоқа муассасалари 1994 йил 1 августдан бошлаб жисмоний шахсларга ички ва ташқи пул ўтказиш бўйича пул маблағларини «Сўм» билан тўласинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 20 июнь,
307-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 20 июндаги 307-сон
қарорига
ИЛОВА
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.02.00 Асосий воситаларнинг ҳисоби]
[
ТСЗ:
1.
Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Миллий валюта муомалага киритилиши муносабати билан нархларни қайтадан белгилаш ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахсларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш
ТАРТИБИ
1. Халқ хўжалигида бухгалтерия ҳисоби, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги барча кредит маблағлар, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар «Сўм» билан юритилади.
2. Қуйидагилар 1994 йил 1 июлдаги ҳолати бўйича 1000 сўм-купонга 1 «Сўм» нисбати билан сўмларда қайтадан ҳисоблаб чиқилади:
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб ва жорий счётларида бўлган пул маблағлари;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг барча асосий ва муомаладаги фондларининг баланс қиймати, пул маблағлари ва бошқа моддий бойликлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзи, бюджетга, банк муассасаларига қарзлари, шунингдек, улар баланси активи ва пассивининг қолган барча моддалари инвентаризация ёки бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида;
республика ва маҳаллий бюджетлар маблағларининг, шунингдек, ҳосил бўлиш манбаларидан қатъи назар, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларининг қолдиқлари;
товарлар ва ишларнинг улгуржи, ҳисоб-китоб ва чакана нархлари, хизматларнинг тарифлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг харид ва топшириш нархлари;
иш ҳақи тариф ставкалари, ишбай миқдорлари, окладлари, пул таъминоти, гонорарлар, мукофотларнинг миқдорлари, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг бошқа барча турлари миқдорлари;
пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг миқдорлари;
солиқлар, йиғимлар, давлат божлари, жарималар бўйича тўловлар ва бошқа тўловлар;
1992 йилги республика давлат заёми облигацияларининг қиймати ва улар бўйича белгиланган ютуқларнинг миқдорлари;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахсларга ва аҳолига бериладиган суғурта тўлови маблағлари, 1994 йилнинг 1 июлигача тузилган шартномаларга биноан шахсий суғурта бўйича жисмоний шахсларга тегишли суғурта маблағлари ва бошқа маблағлар, шунингдек, мазкур шартномалар бўйича суғуртачиларнинг тўловлари.
3. Ўзбекистон Республикасининг аҳолига, корхоналар ва ташкилотларга берилган чек дафтарчалари ва ҳисоб-китоб чеклари уларни берган банк муассасалари томонидан 1000 сўм-купонга 1 «Сўм» нисбатида фойдаланилмай қолган пул миқдорида алмаштирилади.
4. Ички пул ўтказишлар, аккредитивлар ва депонент счётлар бўйича пул маблағлари тегишли муассасаларга «Сўм» муомалага чиқарилгунга қадар тушган бўлса, улар бўйича жисмоний шахсларга пул маблағлари 1000 сўм-купонга 1 «Сўм» нисбатида тўланади.
5. «Сўм» ҳисобидаги қиймат баҳоси қайта ҳисобланганида ва баланс моддаларида ифодаланганида бутун «Тийин»да кўрсатилади, «Тийин»нинг 0,5 гача бўлган қисми ҳисобланмайди, 0,5 «Тийин» ва ундан кўп бўлса тўлиқ «Тийин» деб ҳисобланади.
0,5 «Тийин»дан кам миқдордаги «Сўм» билан нарх белгиланадиган товар-моддий бойликларни баланс моддаларида ифодалашда ҳисоб нормаси жуфт, ўн ва шу сингари тарзда ўзгаради.
қайта ҳисоблаш чоғида ҳосил бўлган тафовутни:
корхоналар ва ташкилотлар — хўжалик-молия фаолияти натижаларига;
муассасалар — маблағ билан таъминлашни кўпайтириш ёки камайтириш ҳисобига киритсинлар.