Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.02.2005
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сонли «Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва Давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан Давлат назорати тўғрисидаги, Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Давлат ер кадастри тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳукуматнинг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 17 июлдаги 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 7-сон, 21-модда) нинг:
а) 2-банди қуйидаги мазмунда баён қилинсин: «2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрининг ягона тизимига киритиш учун «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси томонидан белгиланадиган ва тегишли давлат ва тармоқ кадастрларини юритиш тўғрисида низомлардаги турлар, ҳажмлар ва муддатларда зарур маълумотларни «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига тақдим этсинлар».
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг:
8-бандининг иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банди «тизимига» сўзидан кейин «Ўзгеодезкадастр томонидан ва» сўзлари билан тўлдирилсин;