Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
9. Кўпчилик ҳолларда тушум пул маблағи ёки унинг эквивалентлари шаклида бўлади. Даромад суммаси — бу олинган ёки олиниши керак бўлган пул маблағи ёки пул эквивалентларидан иборат. Бироқ пул маблағлари ёки пул эквивалентлари тушуми кечиктирилган бўлса, у ҳолда жорий нархдаги наф қиймати олинган ёки олиниши керак бўлган қиймат пул маблағининг номинал миқдоридан кам бўлиши мумкин. Масалан, хўжалик юритувчи субъект харидорга фоизсиз кредит бериши ёки харидор томонидан сотилган товарга ҳақ сифатида берилган векселни бозор нархидан камроқ фоиз ставкаси бўйича акцептлаши мумкин. Битимлар натижасида молиявий операцияларни ўтказишда тўланган маблағнинг жорий нархдаги қиймати вақтинчалик фоиз ставкасини қўлланиб, бўлажак барча тушумларни дисконтлаш йўли билан аниқланади. Вақтинчалик фоиз ставкаси қуйидаги тушунчалардан бири билан аниқ белгиланади:
Баъзи ҳолларда кўчмас мулк сотувчининг иштирок этиши шарти билан ҳамда таваккалчилик ва манфаатдорлик берилмаган ҳолда сотилиши мумкин. Масалан, опцион пут ва кол (сотиб олиш ва сотиш) келишувини ўз ичига олган сотиш ва қайта сотиб олиш тўғрисидаги келишув ҳамда сотувчи маълум муддат давомида мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини кафолатлайдиган ёки харидорнинг қўшган сармоясини маълум муддат мобайнида даромадли бўлишини кафолатлайдиган келишувлар. Бундай ҳолларда сотувчининг давом этаётган иштирокининг моҳияти ва даражаси битимни қандай ҳисобга олишни белгилайди. Уни сотиш сифатида ёки молиялаш, лизинг сифатида ёхуд фойдани тақсимлаш тўғрисидаги ҳар қандай бошқа келишув сифатида ҳисобга олиш мумкин. Агар битим сотиш сифатида ҳисобга олинса, унда сотувчининг давом этаётган иштироки даромадни тан олишни кечиктириши мумкин.
Лекин, агар хўжалик юритувчи субъект — синдикатлаштириш иштирокчиси синдикатлаштиришнинг бошқа иштирокчилари оладиган даромадга нисбатан кам бўлган қиёсий таваккалчилик учун реал даромад олган ҳолда ссуда пакетининг маълум бир қисмини сақлаб қолса, унда синдикатлаштириш учун олинган тўловларнинг бир қисми сақлаб қолинган таваккалчилик билан ўзаро муносабатда бўлади. Тўловларнинг тегишли қисми кечиктирилади ва 14(а)-бандда кўрсатилганидек инвестициядан олинадиган реал даромадга тузатишлар киритиш шаклида даромад сифатида тан олинади. Аксинча, хўжалик юритувчи субъект — синдикатлаштириш иштирокчиси синдикатлаштиришнинг бошқа иштирокчилари томонидан ишлаб топилган даромадга нисбатан жуда юқори бўлган таваккалчиликнинг қиёсий даражаси билан реал даромад олган ҳолда ссуда пакетининг маълум бир қисмини сақлаб қолса, унда реал даромаднинг бир қисми синдикатлаштирилган кредит учун тўлов билан ўзаро муносабатда бўлади.