Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.02.2003
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 75-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарорининг 12-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 октябрдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ичимликлар ва пиво билан чакана савдо қилиш қоидаларининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 36-модда; 1998 й., 2-сон, 5-модда) саккизинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарорига 2-илова — «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган акциз солиғи солинадиган товарларга акциз солиғи ставкалари»да келтирилган 2204—2206, 2208 товар кодлари бўйича алкоголли маҳсулотларнинг барча турларига (пиводан ташқари) акциз солиғи ставкасидаги «75» рақами «90» рақами билан алмаштирилсин.