Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.09.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 26 сентябрдаги 01-02/20-57-сонли «Божхона органлари томонидан махсус воситаларни қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 835-1, 30.09.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ДБҚБ, «Тошкент-Аэро» ИБК ва Ўқув муассасалари (кейинги ўринларда — ДБҚ, ДБҚБ) шахсий таркиби томонидан қонун бузилишларининг олдини олиш ва тўхтатиш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун махсус воситаларни қўллаш тартибини белгилайди.
Мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатилмаган махсус воситалардан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Янги махсус воситалар ишлаб чиқилиши билан ушбу рўйхат ўртатилган тартибда ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин.