Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.02.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида» 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси таркибига (3-банд) Энергетика ва электрлаштириш вазирининг ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси, Фан ва техника Давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси раисларининг ўринбосарлари, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси раиси, «Ўзбеккосмос» давлат агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимларига кўра ва кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг тавсиясига биноан киритилсинлар.