Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ ТЎFРИСИДА»ГИ ҚОНУНИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонунини жорий этиш тартиби ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлдаги 658-ХII-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
1. Санитария нормаларига, қоидаларига, гигиена нормативларига риоя қилмаганлиги ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар ўтказмаганлиги натижасида кишилар соғлиғига етказилган зарарни, шунингдек, санитария қонунларини бузганлиги учун диагностика, даволаш ва профилактика ишларига кетган харажатларни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалардан ва алоҳида фуқаролардан ундириб олиш тартиби ҳақидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати ҳақида»ги Қонунига биноан 1992 йилнинг декабрида белгиланган тартибда амалдаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлар мажмуасини мувофиқлаштириш бўйича таклифлар киритсин.
1. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати ҳақида»ги Қонунининг 2, 6 ва 31-моддаларига асосан санитария нормалари, қоидаларига ва гигиена нормативларига риоя қилмаслик, эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказмаслик натижасида одам ва аҳоли гуруҳлари соғлиғига зарар келтириб, улар касалланган ва заҳарланган ҳолларда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва айрим фуқаролар диагностика қилиш, даволаш учун ҳамда эпидемияга қарши кўрилган чора-тадбирларга кетган харажатларни тўлашга мажбурдирлар.