Ҳужжат 03.07.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ташкилий ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларини амалда рўёбга чиқариш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ер кодексини, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси томонидан мулкий пайларни жорий этиш ва Қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил қилиш, мулкий пайларни шакллантириш ҳамда улар бўйича дивидентлар тўлаш механизмини яратиш, оилавий (жамоа) пудратни кенг жорий этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини янада ривожлантириш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ўзгартириш шарт-шароитларини ва тартибини белгилаб берувчи ҳукумат норматив ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва қабул қилинган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига, қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга сўзсиз риоя этилишини назорат қилиш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича ташаббус кўрсатиш ва таклифлар тайёрлаш мақсадида амалга оширади.
3. Комиссия ўз фаолиятида Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ҳукумат қарорларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва улар асосида қабул қилинган қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишга, қишлоқ хўжалиги корхоналарини мулкий пайлар ва оилавий (жамоа) пудратни жорий этиш асосида қайта ўзгартиришга, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришга йўналтирилган меъёрий ҳужжатларни амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш;
Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатлари қоидалари талабларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.