Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.08.2004
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 августдаги 405-сонли «Автомобиль саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1-иловага мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан «Ўзавтосаноат» Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини таъсис этиш тўғрисидаги;
2. «Ўзавтосаноат» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг 2-иловага мувофиқ тузилмага эга бўлишига розилик берилсин ва ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 56 нафардан, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уюшма раиси ҳамда унинг 3 нафар ўринбосаридан иборат қилиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрь 525-сон қарори таҳририда)