Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.08.2006
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-302-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорига мувофиқ ҳамда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни яхшилаш ва божхона органлари ходимларининг интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қўйилган вазифаларни тўлиқ ва оғишмай бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг божхона органларида хизматни ўташ ҳақидаги илова қилинаётган Вақтинчалик низом тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига Ўзбекистон Республикаси божхона органларида хизматни ўташ ҳақидаги Вақтинчалик низом вазифалари ва талабларининг амалга оширилишини назорат қилиш юклансин.
7. Зарур ҳолларда ва уларнинг розилиги билан божхона хизмати подполковнигигача ўрта ва катта бошлиқлар таркибидаги белгиланган ёшдан катта ёшдаги шахслар 5 йилгача муддатга Қўмита раиси томонидан белгиланадиган тартибда, божхона органларида хизматда туришнинг мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган ёшга етган, лекин соғлиғига, тайёргарлик даражасига ва ўз ишчанлик сифатларига кўра хизматни давом эттиришга яроқли бўлган божхона хизмати полковниги ва ундан юқори махсус унвонлардаги шахслар эса Қўмита раисининг қарори билан хизматда қолдирилишлари мумкин.
9. Божхона органларига хизматга қабул қилиш Қўмита раиси, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Ихтисослаштирилган божхона комплекслари (бундан кейин — ДБҚБ, ИБК) бошлиқлари томонидан уларга берилган ҳуқуқлар доирасида, мазкур Низомнинг 2 ва 4-бандларида белгиланган шартларга, шунингдек мутахассислар билан тўлдириладиган лавозимлар рўйхатига ҳамда уларга қўйиладиган малака талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
33. Мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни лавозимларга тайинлаш ва улар лавозимининг ўзгартирилиши Қўмита билан келишган ҳолда тегишли вазирликлар ва идораларнинг ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан божхона органлари бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар эгаллаши керак бўлган лавозимлар учун белгиланган доирада амалга оширилади.
34. Мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар учун белгиланган ҳуқуқлар, имтиёзлар ва устунликлардан фойдаланадилар. Кўрсатиб ўтилган шахсларга пул таъминоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тўланади.
35. Божхона хизмати полковнигигача бўлган биринчи ва навбатдаги махсус унвонлар, 32-бандда кўрсатилган шахслар ҳам шу жумлага киради, мазкур Низомнинг 13—23-бандларида назарда тутилган тартибда тегишли вазирликлар, идораларнинг ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг тақдимномаси бўйича берилади. Уларга божхона органлари юқори бошлиқлар таркибининг махсус унвонларини бериш Қўмита раиси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг биргаликдаги тақдимномаси бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
36. Давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идораларнинг аппаратларига ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар мазкур Низомнинг 46-бандида белгиланган тартибда ўзларининг бевосита раҳбарлари томонидан Қўмита ёки унинг тегишли органлари вакиллари билан биргаликда аттестациядан ўтказилади.
37. Давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идораларнинг аппаратларига ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни чекланган ёшдан ортиқча ёшда хизматда қолдириш мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда амалга оширилади.
38. Давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар ва идораларнинг аппаратларига ёки уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар (уларга, тенглаштирилган шахслар ҳам шу жумлага киради) мазкур Низомнинг 83—90-бандларида назарда тутилган асослар бўйича хизматдан бўшатилади.
40. Мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар томонидан хизматни ўташнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назорат Қўмита томонидан амалга оширилади.
41. Мазкур Низомнинг 32—39-бандларининг амал қилиши вакиллик ҳокимияти органларига сайлаб қўйиладиган лавозимларга ушбу лавозимнинг ваколатлари муддатига сайланган божхона органлари бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Божхона органлари кадри сифатида қолдирилган ҳолда давлат ҳокимиятининг республика ва маҳаллий органларига хизмат сафарига юборилган бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга навбатдаги махсус унвонлар ушбу Низомнинг 13—22-бандларида белгиланган тартибда берилади.
61. Ёшига, касаллигига, саломатлигининг чекланган ҳолатига ёки штат қисқаришига кўра божхона органларидан бўшатилаётган бошлиқлар таркибига кирувчи ўрта, катта ва олий бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга бўшатилиш йилида, уларнинг хоҳишига кўра, мазкур Низомнинг 56-бандида белгиланган муддатга таътил берилади.
а) ёш бўйича — улар учун мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган хизматда туриш учун чекланган ёшга етганлиги муносабати билан;
а) ёш бўйича — мазкур Низомнинг 6-банди билан улар учун белгиланган хизматда туриш учун чекланган ёшга етганлик муносабати билан;