Ҳужжат 03.11.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Давлат божи ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 359-сон, «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1993 йил 26 апрелдаги 192-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 4-сон, 15-модда) қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 сентябрдаги 470-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 50-сон қарори 7-бандининг иккинчи—олтинчи хатбошлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1.Судларга бериладиган даъво аризаларидан, алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи ишлар бўйича судларга бериладиган шикоятлардан, судларнинг қарорларига кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек, судларнинг ҳужжатлардан нусхалар берганлиги учун:
а)даъво аризаларидан — даъво баҳоси энг кам иш ҳақининг:
20 бараваригача бўлгандадаъво баҳосининг 5 фоизи миқдорида;
20 дан 40 бараваригача бўлгандадаъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;
40 дан 80 бараваригача бўлгандадаъво баҳосининг 15 фоизи миқдорида;
80 бараваридан кўп бўлгандадаъво баҳосининг 20 фоизи миқдорида;
б)давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини камситувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан қилинган шикоятлардан (суд қарори чиқарилаётган томонидан ундирилади)энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;
в)никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 120 фоизи миқдорида;
никоҳ бекор қилинаётганда мол-мулк бўлинган ҳолдабож 1-банднинг «а» кичик бандига мувофиқ даъво баҳоси бўйича белгиланади;
г)бедарак йўқолганлиги ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда қобилиятсиз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
д)уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатга олинган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
е)алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)ларданэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
ж)судларнинг қарорларига кассация ва назорат шикоятларидандаъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий низолар бўйича эса — талашилаётган суммадан ҳисоблаб чиқариладиган ставкалар миқдорида;
жиноий иш бўйича фуқаролик даъволаридандаъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;
з)судларнинг қарорлари, ҳукмлари, ажримлари, судларнинг бошқа қарорларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек, томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учунҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида.

2.

Хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан ва хўжалик судининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризалардан:
а)мулкий тусдаги даъво аризаларидандаъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;
б)мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан, шу жумладан, корхоналар ва бирлашмаларнинг юқори турувчи органларнинг актларини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги аризаларидан, шунингдек, жамоа хўжаликларининг, якка корхоналар, қўшма корхоналар ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотлари халқаро бирлашмаларининг мулкка оид бўлмаган даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;
в)хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи қуйидаги низолар бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий хўжалик судида кўриб чиқилиши лозим бўлган даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;
Ўзбекистон Республикасининг бошқа хўжалик судларида кўриб чиқилиши лозим бўлган даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;
г)хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаларданнизони биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса — талашилаётган суммадан ҳисоблаб чиқарилган ставкалар миқдорида;
д)хўжалик суди қарорлари, ажримлари ва бошқа қарорларининг дубликатларини ҳамда томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан хўжалик судлари томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учунҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида.

3.

Гаров шартномасини давлат рўйхатидан ўтказганлик, унинг муддатини узайтирганлик, рўйхатга олганлик ҳақида гувоҳнома берганлик, шунингдек, реестрдан кўчирмалар юборганлик учун:
а)шартномани рўйхатга олганлик ва гаровни рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома берганлик учуншартнома суммасининг 0,3 фоизи миқдорида;
б)гаров шартномаси муддатини узайтирганлик учуншартнома суммасининг 0,2 фоизи миқдорида;
в)реестрдан кўчирмалар берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

4.

Нотариал идораларнинг ҳамда шаҳар, туман ва қишлоқ бошқарув органларининг нотариал ишларни бажарганликлари учун, шунингдек, нотариал идоралар томонидан тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини берганлик учун, мазкур органларнинг битишувлар, аризалар лойиҳаларини тузиб берганликлари ҳамда ҳужжатлар ва улардан кўчирмалар тайёрлаб берганликлари учун:
а)уй-жойлар қуриш учун муддатсиз фойдаланиладиган ер майдонлари берилиши билан боғлиқ бўлган шартномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;
б)уй-жойлар, квартиралар (уларнинг бир қисми), чорбоғлар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
эр-хотинга, ота-оналарга, болаларга, набираларга, бувиларга, буваларга, мулк эгаси ва унинг хотини (эри)нинг туғишган ака-укалари ва опа-сингилларигашартнома суммасининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақининг 70 фоизидан кам эмас;
бошқа жисмоний ва юридик шахсларгашартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида;
в)хусусийлаштирилган квартираларни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
эр-хотинга, ота-оналарга, болаларга, набираларга, бувиларга, буваларга мулк эгаси ва унинг хотини (эр)нинг туғишган ака-укалари ва опа-сингилларигашартнома суммасининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақининг 70 фоизидан кам эмас;
бошқа жисмоний ва юридик шахсларгашартнома суммасининг 20 фоизи миқдорида;
хусусийлаштирилган квартираларни кимошди савдосида сотишдасотиш нархининг 15 фоизи миқдорида;
хусусийлаштирилган квартираларни алмаштириш шартномаларини тасдиқлашдашартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида;
г)мол-мулкни гаровга қўйиш шартномаларини тасдиқлаганлик учуншартнома суммасининг 0,5 фоизи миқдорида;
д)баҳоланадиган бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учуншартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақининг 20 фоизидан кам эмас;
е)мулкни бўлиш шартномаларини, кафиллик ва баҳоланмайдиган бошқа битишув шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
ҳеч бўлмаганда томонлардан бири юридик шахс бўлсаэнг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;
ж)васиятномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
з)меросга эгалик ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учун:
биринчи навбатдаги ворисларгамерос суммасининг 3 фоизи миқдорида;
иккинчи навбатдаги ворисларгамерос суммасининг 10 фоизи миқдорида;
қолган ворисларгамерос суммасининг 20 фоизи миқдорида;
и)мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек, фуқаролар билан корхоналар ва ташкилотлар ўртасида автомототранспорт воситаларини олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун қуйидаги схема бўйича бож ундирилади:
Транспорт тури

Фойдаланиш муддати

3 йилгача бўлганда

3 йилдан ортиқ бўлганда

7 йилдан ортиқ бўлганда

1.Ҳар бир от кучи учун давлат божи ставкаси:
а)юк ташувчи ва енгил автотранспорт, шу жумладан, автобуслар, тракторлар, ўзи юрар машиналар учунэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаэнг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдоридаэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида
б)чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт учунэнг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдоридаэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида
2. Битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқлар учун давлат божи ставкалариэнг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдоридаэнг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдоридаэнг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида

Эслатма. Алмаштириш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.

Эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар ўртасидаги шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади; туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасидаги шартномалар расмийлаштирилаётганда белгиланган ставканинг 15 фоизи миқдорида ундирилади.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ва унинг миқдори битишув қатнашчиларининг хоҳишига кўра ва давлат нотариусининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» корхоналари томонидан белгиланади.

к)эр-хотинларга никоҳда яшаган вақтларида тўпланган умумий мол-мулкдаги уларнинг ҳиссасига қараб мулк ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
л)мол - мулкдан (автомототранспорт воситаларидан ташқари) фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқига ва кредит операцияларини амалга оширишга ишончномаларни тасдиқлаганлик учун:
мамлакат ичкарисида амалга ошириладиган операциялар учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
чет мамлакатда амалга ошириладиган операциялар учунэнг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;
м)автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун:
эр-хотинга, ота-оналарга, болаларга, уларнинг эр-хотинларига, набираларга, ака-укаларга, опа-сингилларгаэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
бошқа шахсларгаэнг кам ҳақининг 1 баравари миқдорида;
н)бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
о)мерос мулкини муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учунэнг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;
п)ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга таржимасининг тўғрилигини тасдиқлаганлик учунҳар бир бет учун қилинган энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
р)ижро хатлари ёзиб берганлик учунундириладиган сумманинг 5 фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақининг 1 фоизидан кам эмас;
с)ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунҳар бир бет учун энг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
юридик шахслар учунҳар бир бет учун энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
шу ишларни чет мамлакатда бажарганлик учунҳар бир бет учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
т)ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан, таржимон имзосининг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунэнг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
юридик шахслар учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
у)юридик ва жисмоний шахсларнинг аризаларини бошқа юридик шахсларга етказганлик учун ҳамда бошқа нотариал ишларни бажарганлик учун, мазкур банднинг «а» — «т» кичик бандларида назарда тутилганлардан ташқариэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
ф)нотариал идораларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини ва дубликатларини берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
х)банкларда счётлар очишда имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.

Изоҳ. Нотариал идораларнинг биноларидан ташқарида қилинган нотариал ишлар учун давлат божи икки баравар миқдорда ундирилади, шунингдек, ана шу ишларни бажариш учун жойларга бориш билан боғлиқ қилинган харажатлар ҳам тўланади.


5.

Фуқаролик ҳолати актларини қайд этганлик учун, шунингдек, фуқаролик ҳолати актларининг қайд этилганлиги ҳақидаги такрорий гувоҳномалар шу ҳужжатлардаги ёзувлар ўзгартирилиб, тўлдирилиб, тузатиш киритилиб ва қайта тикланиб берилганлиги учун:
а)никоҳни қайд этганлик учунэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
б)никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун:
вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро розилиги бўйичаэнг кам иш ҳақининг 150 фоизи миқдорида;
агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосанэнг кам иш ҳақининг 150 дан 300 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);
эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса, суд қарорига асосанэнг кам иш ҳақининг 300 дан 400 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);
дом-дараксиз йўқолганлик ёки руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда қобилиятсиз деб топилган ёки жиноят содир қилганлик учун камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан суд қарорига асосанэнг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
в)фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини қайд этганлик учунэнг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;
г)туғилганлик ҳақида, никоҳни қайд этганлик, никоҳни бекор қилганлик тўғрисида, ўлганлик ҳақида ёзувларнинг ўзгартирилганлиги, уларга қўшимчалар киритилганлиги, тузатилганлиги ва қайта тикланганлиги муносабати билан гувоҳномалар берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
д)фуқаролик ҳолати актлари қайд этилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида.

6.

Чет элга кетиш ва чет элдан келиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни берганлик учун:
а)фуқароларга чет элга кетиш ҳуқуқини берадиган паспортлар берганлик, уларнинг амал қилиш муддатини узайтирганлик, шунингдек, чет элга кетиш ҳуқуқини берадиган ижозат ёзувини қўйиб берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;
б)фуқаролиги бўлмаган шахсга чет элга кетиш учун гувоҳнома берганлик ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учунэнг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;
в)Ўзбекистон Республикасидан кетишга виза берганлик ёки чет эл паспортига ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатга визанинг амал қилиш муддатини узайтирганлик ва фуқаролиги бўлмаган шахсга кетиш визасини берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;
г)чет эл паспортига ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатга кетиш ва келишга виза берганлик ёки шу визанинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учунэнг кам иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
д)кетиш ва келишга илгари берилган ҳужжатларга бирон-бир ўзгартириш киритганлик учун (амал қилиш муддатини узайтиришдан ташқари)энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
е)Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишга оид ҳужжатлар берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
ж)чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга истиқомат учун гувоҳнома берганлик ёки унинг муддатини узайтирганлик учунэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
з)чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет эл паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатларни рўйхатга олганлик ёки рўйхатга олиш муддатини узайтирганлик ҳужжатларини берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
и)чет эл фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга йўқолган гувоҳнома ўрнига янгисини берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
к)Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ёки фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги аризаларданэнг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;
л)йўқотиб қўйилган чет эл паспортлари ва уларнинг ўрнини босувчи ёки Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш ҳужжатлари ўрнига ҳужжат берганлик учунмазкур банднинг «а», «б», «е» кичик бандларига мувофиқ миқдорларда;

7.

Бошқа ишларни бажарганлик учун:
а)Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатга олганлик ва рўйхатдан чиқарганлик учунэнг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
б)ов қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
в)Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет эл мамлакатларидан юборилган пулни тўлаганлик учун, пенсиялар ва алиментлардан ташқариюборилган пулнинг 10 фоизи миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.