Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.10.2003
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 октябрдаги 477-сонли«Тиббий фаолиятни ва фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
1. Якка тартибдаги врачлик фаолияти (хусусий врачлик фаолияти) тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
1. Якка тартибдаги врачлик фаолияти (хусусий врачлик фаолияти)* тўғрисида Низом «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 26 апрелдаги 85-сон қарорига ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
«Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан рўйхатга олганлик учун ундириладиган йиғим ва бундай шахсларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ якка тартибда врачлик фаолияти (хусусий врачлик фаолияти) билан шуғулланиш учун олинадиган рўйхатдан ўтказиш йиғимининг чекланган ставкаси энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида белгиланади.
4. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган тегишли ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида махсус ташкил этилган комиссияга топширилади.
6. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун келган, врачлик дипломи бўлган хорижий давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган тақдирда ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган талаблардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида касби бўйича Ўзбекистон Республикасида белгиланган талабларга мос келишини аниқлаш учун (агар халқаро шартнома ёки битимларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) олдиндан аттестациядан ўтишлари керак.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
16. Хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланувчи врач кўрсатган тиббий хизмат қиймати калькуляцияси, врачнинг малакасини, моддий-техникавий таъминланганлик даражасини ва тиббиёт ходимларининг зарурий меҳнат сарфларини ҳисобга олган ҳолда, 2-иловага мувофиқ белгиланади.
в) лицензия ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган асосларда уни берган орган томонидан бекор қилинган тақдирда;