«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 19 июндаги 54-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»га қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи» (2001 йил 29 июнь, рўйхат рақами 506-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 12-сон).
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 3 декабрда 64-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (11-сонли БҲМС) «Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига харажатлар»га (рўйхат рақами 581, 1998 йил 28 декабрь, Норматив ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 6-сон) мувофиқ ҳисобга олинадиган илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари;
б) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби»га (рўйхат рақами 1374, 2004 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., № 25, 292-модда) мувофиқ ҳисобга олинадиган ижара турлари;
10. Номоддий активларга мазкур БҲМСнинг 6-бандида келтирилган шартларнинг барчасига жавоб берувчи қуйидаги объектлар киритилиши мумкин:
16. Чет эл валютасида харид қилинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати мазкур БҲМСнинг 14-бандида назарда тутилган тегишли харажатларни ҳисобга олган ҳолда, сотиб олиш санасидаги чет эл валютасидаги суммаларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади.
18. Корхона томонидан бошқа шахслардан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) ва давлат субсидияси ҳисобига олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати мазкур БҲМСнинг 14-бандида назарда тутилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда, агарда жорий қиймат ушбу турдаги номоддий активлар учун фаол бозорни ҳисобга олган ҳолда белгиланган бўлса, ишончли ҳисобланган жорий қиймат бўйича аниқланади. Ушбу турдаги номоддий активлар учун фаол бозор мавжуд бўлмаган тақдирда, уларнинг бошланғич қиймати номинал қиймат бўйича ёки агарда номоддий активни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ ҳақиқий харажатлар мавжуд бўлса, уларнинг суммаси бўйича аниқланади.
22-1. Мазкур БҲМСнинг 14-бандида назарда тутилган харажатлар амалга оширилган тақдирда, корхона томонидан номоддий активлар объектлари устав капиталига ҳисса ҳисобига, текин ёки айирбошлаш асосида қабул қилинганда номоддий активнинг таннархи ушбу харажатлар суммасига ошади.
34. Номоддий активни харид қилиш ёки барпо этишга тааллуқли бўлган, номоддий актив таърифини қаноатлантирмайдиган ёки ушбу БҲМСнинг 6-бандида кўрсатилган шартларга жавоб бермайдиган харажатлар юзага келган ҳисобот даврида харажат сифатида акс эттирилиши лозим.
57. Номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ операциялар ҳуқуқ эгаси ва фойдаланувчи ўртасида тузилган, корхонага номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган (масалан, ҳуқуқ эгаси томонидан корхонага товар белгисидан муайян муддат мобайнида, маълум ҳудудда фойдаланиш ҳуқуқи, маҳсулотлар ишлаб чиқариш автоматлаштирилган бошқарувининг технологик дастуридан фойдаланиш ҳуқуқи, саноат намуналаридан фойдаланиш ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларнинг берилиши) лицензия шартномалари (мутлақ, номутлақ, очиқ лицензия), муаллифлик (фан, адабиёт ва санъат асарларидан фойдаланиш мутлақ, номутлақ ҳуқуқини бериш тўғрисидаги) шартномалари, тижорат концессия шартномалари ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тузилган бошқа шунга ўхшаш шартномалар асосида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Гудвилл бўйича амортизация ажратмалари мазкур БҲМСнинг 7-параграфида назарда тутилган тартибда ва усулларни қўллаган ҳолда амалга оширилади.