«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
а) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ корхоналарни бўлиш ёки уларнинг таркибидан бир ёхуд бир нечта корхонани ажратиб чиқариш шаклида корхоналарни қайта ташкил этишда корхонанинг таъсисчилари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи ёки ваколатли давлат органларининг (кейинги ўринларда — таъсисчилар) қарорига ёхуд қонунда белгиланган ҳолларда суд қарорига асосан;
б) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган ва мазкур БҲМСнинг 6-бандида кўрсатилган таъсисчилар қарори ёки тегишли органларнинг қайта ташкил этишга розилиги;
б) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузиш олдидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябр)га мувофиқ ўтказилган ва уларнинг тўғрилигини (активлар ва мажбуриятларнинг мавжудлиги, ҳолати ва баҳосини) тасдиқловчи, қайта ташкил этилаётган корхонанинг активлари ва мажбуриятларини инвентаризация қилиш далолатномалари (хатлаш ҳужжатлари);
Мазкур БҲМСга иловада корхоналарни қайта ташкил этишда қўллаш тавсия этиладиган баҳолаш турлари жадвали келтирилган.
16. Қайта ташкил этиш вақтида таъсисчилар қарори (шартномаси)га мувофиқ ушбу БҲМС 15-бандининг «а» — «з»-кичик бандларида кўрсатилган қийматлар бўйича топширилувчи активларни баҳолашда қайта ташкил этилаётган корхонанинг топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансида топширилаётган активни акс эттириш мазкур ҳужжатларни тузиш учун асос бўлган молиявий ҳисоботда акс эттирилган суммада амалга оширилади.
Якуний молиявий ҳисобот «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда), Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги 140-сон буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январ — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон)га мувофиқ, корхона илгари қабул қилган йиллик молиявий ҳисобот шакллари ҳажмида, ҳисобот йили бошланганидан то Реестрга янги вужудга келган корхоналар ҳақидаги (қўшиб олинган охирги корхона фаолиятини тўхтатиши ҳақидаги) ёзув киритилган вақтга қадар ўтган давр учун тузилади.
27. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш, шунингдек қайта ташкил этиш (ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этишни истисно қилганда) натижасида вужудга келган корхонанинг облигациялари ва векселлари бўйича чегиришлар ёки мукофотлар, дисконтлар (скидкалар) бўйича муддати кечиктирилган даромадлар ва харажатлар амортизацияси корхона давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб, қайта ташкил этиш (ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этишни истисно қилганда) натижасида вужудга келган корхона Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар» (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январ — Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) «Номоддий активлар» (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь — Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда)га мувофиқ белгилаган объектдан унумли фойдаланиш муддатидан ва амортизацияни ҳисоблаш усулидан келиб чиқиб, аввалги ҳуқуқий ворис томонидан илгари қўлланган амортизацияни ҳисоблаш усулидан қатъи назар, топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига асосан объектни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш вақтида амалга оширилади.
31. Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилган санага бўлган ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботи топшириш далолатномаси маълумотлари ҳамда қайта ташкил этилган корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган мазкур БҲМСнинг 30-бандида санаб ўтилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда тузилган якуний молиявий ҳисобот миқдорий кўрсаткичларини (мазкур БҲМСнинг 26-бандида келтирилган миқдорий кўрсаткичлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни истисно қилганда) сатрма-сатр бирлаштириш (қўшиш ёки ўтган йилларнинг қопланмаган зарарлари бўлган тақдирда, айириш) асосида, шунингдек мазкур БҲМСнинг 34 ва 36-бандларида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб тузилади.
39. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра ҳуқуқий вориснинг молиявий ҳисоботи топшириш далолатномаси маълумотлари ҳамда қўшиб олинаётган корхонанинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган, ушбу БҲМСнинг 38-бандида санаб ўтилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда тузилган якуний молиявий ҳисобот миқдорий кўрсаткичларини ва ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинаётган корхона фаолияти тўхтатилганини давлат рўйхатидан ўтказиш санасига бўлган ҳолатга кўра тузилган молиявий ҳисоботи миқдорий кўрсаткичларини (мазкур БҲМСнинг 26-бандида келтирилган ва ўзаро ҳисоб-китобларни акс эттирувчи миқдорий кўрсаткичларни истисно қилганда) сатрма-сатр бирлаштириш (қўшиш ёки, ўтган йилларнинг қопланмаган зарарлари бўлган тақдирда, айириш) асосида, шунингдек мазкур БҲМСнинг 41 ва 42-бандаларида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб тузилади.
46. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилган корхонанинг тақсимлаш баланси ва якуний молиявий ҳисоботига асосан, ушбу БҲМСнинг 45-бандида кўрсатилган акс эттирилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтиш санасидаги ҳолатга кўра ҳар бир янги корхонанинг дастлабки бухгалтерия ҳисоботи тузилади.
54. Тақсимлаш балансига асосан, мазкур БҲМСнинг 53-бандида кўрсатилган, қайта ташкил этилаётган корхона томонидан акс эттирилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтиш санасидаги ҳолатга кўра вужудга келган корхоналарнинг дастлабки молиявий ҳисоботи тузилади.
68. Агар амалга оширилган қайта ташкил этиш натижасида қайта ташкил этилган корхонанинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига нисбатан ҳуқуқлари ҳуқуқий ворисга ўтган бўлса, ҳуқуқий ворис, ўз корхонасининг дастлабки молиявий ҳисоботи билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 октябрда 50-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (8-сон БҲМС) «Консолидация қилинган молиявий ҳисоботлар ҳамда шўъба хўжалик жамиятларига инвестицияларни ҳисобга олиш» (рўйхат рақами 580, 1998 йил 28 декабрь, Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 6-сон)га мувофиқ ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳининг консолидация қилинган молиявий ҳисоботини тузиши ва маълумотларни йиғма молиявий ҳисоботга изоҳларда ёритиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (23-сонли БҲМС) «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш»га
ИЛОВА