1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 7 ноябрдаги 383-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарорнинг 1-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар пахта хом ашёси етиштириш учун — 2005 йил ҳосилидан бошлаб, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла етиштириш учун — 2006 йил ҳосилидан бошлаб кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда):
а) 27-банднинг тўртинчи хатбошига, 29-банднинг учинчи хатбошига, 30-банднинг учинчи хатбошига «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
б) Низомга 2-иловага қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин: