Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизимида ислоҳотларни давом эттириш тўғрисида» 1997 йил 17 сентябрдаги ПФ-1843-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маиший хизмат кўрсатиш тизимининг ташкилий тузилмаси, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларининг ижроия аппарати намунавий тузилмаси ва маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмалари ижроия аппаратининг намунавий тузилмаси 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тугатилаётган «Ўзмаишийхизматуюшма»нинг бир қанча объектлари 4-иловага* мувофиқ аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий органлари таркибига белгиланган тартибда кириши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 1997 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига мувофиқ маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларига кирувчи акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларини белгиланган тартибда қайта тақсимласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
LexUZ шарҳи
6-банднинг тўртинчи хатбошига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Давлат мулки қўмитаси акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларини бир ой муддатда белгиланган тартибда 5-иловага* мувофиқ қайта тақсимласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги маиший хизмат кўрсатиш корхоналари «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қоидаларига риоя этиш, шу жумладан аҳолига маиший хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиш устидан назоратни таъминласинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)