Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.11.2002
 LexUZ шарҳи
1. Мазкур Низом «Корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарорига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лотерея ўйинларини ўтказиш тартибини белгилайди.

«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ солиқ солинадиган негизни ҳисоблаб чиққанда истисно қилинадиган бошқа харажатлар ва мажбурий тўловлар;