Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.01.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 февралдаги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлдаги ҳарбий судлар тизими ва Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Ҳарбий коллегиясини ташкил этиш ҳақидаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Олий Судига ҳарбий коллегия учун 19 та штат ажратилсин ва уларга 1-иловага* мувофиқ штатда кўрсатилган лавозим маошлари белгилансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг штатлари 29 нафар миқдорида белгилансин ва 2-иловага* мувофиқ штатда кўрсатилган лавозим маошлари белгилансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Ҳарбий судларнинг штат бўйича сони қуйидагича белгилансин: Тошкент гарнизони ҳарбий суди — 5 судья ва 9 хизматчи, Самарқанд гарнизони ҳарбий суди — 3 судья ва 7 хизматчи, Термиз гарнизони ҳарбий суди — 3 судья ва 7 хизматчи, Фарғона гарнизони ҳарбий суди — 2 судья ва 5 хизматчи ҳамда уларга 3-иловага* мувофиқ лавозим маошлари белгилансин.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
4. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳарбий коллегия аъзолари ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилганда уларнинг судларда, адлия ва ички ишлар органларида, Миллий хавфсизлик хизматида ва прокуратурада ишлаган вақти ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига киритилсин.