[
ОКОЗ:
1.
03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.
08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.01.00.00 Уй-жой фонди / 08.01.06.00 Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш (шунингдек, 03.08.05.00га қаранг)]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хизмат;
2.
Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1993 ЙИЛ 1 МАРТДАГИ 114-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида» 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорининг
8-банди
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Улуғ Ватан уруши меҳнат фронтида қатнашганларга, фашистлар концлагерларининг собиқ маҳбусларига, Ленинград шаҳрида қамалда бўлганларга уй-жойни текин хусусийлаштириш бўйича имтиёзлар берилсин».
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 20 май,
241-сон