Ҳужжат 01.10.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 14-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 13-моддасининг учинчи қисмидаги «ваколатли давлат органи» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 17-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи қисмидаги «ва кўрсаткич белгилар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5) 23-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи қисмидаги «зиммасига реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат олиб бориш юклатилган давлат органларининг талабига кўра улар белгилаган» деган сўзлар «ваколатли давлат органининг талабига кўра у белгилаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «монополияга қарши давлат органининг» деган сўзлар «ваколатли давлат органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Монополияга қарши давлат органи ёки реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи бошқа органнинг» деган сўзлар «ваколатли давлат органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги «монополияга қарши давлат органи» деган сўзлар «ваколатли давлат органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «ташқи» сўзи чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошисидаги «ушбу Қонуннинг 27-моддасида кўрсатилган давлат органларига» деган сўзлар «ваколатли давлат органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.