Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.07.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги ихтисослаштирилган боғдорчилик ва гулчилик корхоналари, шунингдек Нукус ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси ҳамда республика вилоятларидаги 1-иловага мувофиқ ўрмон хўжаликларининг ишлаб чиқариш участкалари Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфига;
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказининг ходимларининг чекланган умумий сони 64 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 7 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 167-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 287-модда)
Минтақалар номи | Бўлинмалар номи | Бериладиган ишлаб чиқариш участкалари номи |
1. Қорақалпоғистон Республикаси | Нукус ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси | Тўлиқ берилади |
2. Андижон вилояти | Тошохур ўрмон хўжалиги | Ойим участкаси |
3. Бухоро вилояти | Ғиждувон ўрмон хўжалиги | Марказий участкаси |
4. Қашқадарё вилояти | Қарши ўрмон хўжалиги | Бешкент участкаси |
5. Навоий вилояти | Навбаҳор ўрмон хўжалиги | Навбаҳор участкаси |
6. Наманган вилояти | Наманган ўрмон хўжалиги | Ўртаорол участкаси |
7. Самарқанд вилояти | Самарқанд ўрмон хўжалиги | Дарғом участкаси |
8. Сурхондарё вилояти | Термиз ўрмон хўжалиги | Қорасув участкаси |
9. Сирдарё вилояти | Сирдарё ўрмон хўжалиги | Бобур номли участкаси |
10. Тошкент вилояти | Тошкент ўрмон хўжалиги | Саксонота участкаси |
11. Хоразм вилояти | Хоразм ўрмон хўжалиги | Қақрали участкаси |