Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.11.1994
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги Қонунга мувофиқ ва янги иқтисодий муносабатларга ўтилиши сабабли Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот бериш бюролари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун фуқаролар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан олинадиган тариф ставкалари тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Пошлина олинадиган ҳужжатлар ва ҳаракатларнинг номи | Ставкаларнинг миқдори |
Паспортини берганлик учун | 50 сўм |
Қишлоқ овул ва посёлка Кенгашлари учун 200 варақли уй дафтарларини берганлик учун | 20 сўм |
Якка тартибдаги уй-жой эгаларига уй дафтарларини берганлик учун | 10 сўм |
Фуқароларни прописка қилганлик ва пропискадан чиқарганлик учун | 10 сўм |
Чегара зонасига кириш учун пропусклар берганлик учун ва рухсатномаларни расмийлаштирганлик учун | 10 сўм |
Паспорт йўқолганда, фамилиялар, исмлар, туғилган йил ўзгартирилганда қилинган ишлар учун | 50 сўм |
Йўқолган паспортнинг ўрнига вақтинча берилган 9-сон маълумотнома учун | 3 сўм |
Манзил-маълумот бериш бюроси томонидан бериладиган маълумотнома учун: | |
фуқаролар учун | 1 сўм |
корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун | 3 сўм |
Алиментлар ва давлат қарзларини тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларни маҳаллий қидиришни ташкил этиш ва амалга ошириш учун | 200 сўм |
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсидаги қидирувлар учун | шартномавий нарх бўйича |