Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.05.2011
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ер қонунчилигини янада ривожлантириш ва «Ўзбекистон Республикасининг «Ер ҳақида»ги Қонунини амалга ошириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1990 йил 20 июндаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
ер участкалари фойдаланишга олингач, қурилишни маблағ билан таъминлаш бошлангандан кейин бир ой муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари томонидан тегишли банкларда очилган махсус счётларга, илова қилинаётган Низомга тўла мувофиқ ҳолда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш учун маблағлар ўтказсинлар;
илова қилинаётган Низомнинг 11-бандига мувофиқ олинадиган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерлари ўрнига янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш бўйича ишларни, шунингдек, бошқа мелиоратив ишларни ўз вақтида амалга оширишни таъминласинлар;
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддасига мувофиқ қишлоқ хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
3. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш барча категориядаги ерлардан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер-сувлари олинганда ҳамда улар қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ҳам доимий, ҳам вақтинчалик фойдаланиш учун берилганда (ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно) амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрелдаги 126-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Вақтинчалик берилган ерларни қишлоқ ва ўрмон хўжалиги билан шуғулланиш учун яроқли ҳолатга келтириш қишлоқ хўжалиги органларининг хулосасига кўра мақсадга мувофиқ бўлмаган чуқурликда тупроқ қатлами бузилган холда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги мазкур Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ тўла ҳажмда қопланади.
Мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган минтақавий дастурларни ва вилоятлараро тадбирларни амалга ошириш учун, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш ҳисобига келувчи маблағнинг 10 фоиз миқдордаги қисми Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг махсус счётига ўтказилади.
12. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш мақсадида тушган маблағлар мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш учун, қоидага кўра, ерлари олиб қўйилган эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ерларда ишлатилади.
13. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш учун тушган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиқлари йилнинг охирида олиб қўйилмайди ва кейинги йилда мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган чора-тадбирларни молиявий таъминлашга йўналтирилади.
19. Суғориладиган зонадаги олиб қўйилган бўз ерларнинг 1 гектари ўрнига, уларнинг сифатини ҳисобга олган ҳолда, тенг баҳодаги янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати 0,25 коэффициентини қўлланиш йўли билан 1-жадвал бўйича аниқланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 16 июндаги 223-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 16 июндаги 223-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдорлари уларнинг маҳсулдорлигига кўра баландлик минтақаларига қараб 2-жадвал бўйича қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 16 июндаги 223-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олиб қўйилган ер майдонларининг ўрнашган жойини ҳисобга олувчи коэффициентлар 3-жадвал бўйича қабул қилинади.
Аҳоли яшаш жойлари | Аҳоли пунктлари чегаралари билан ажратилган ер орасидаги масофа, км | Ошириш коэффициентлари |
Тошкент шаҳри | 20 гача | 2,0 |
Вилоят марказлари | 10 гача | 1,5 |
Бошқа шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва ноҳия маркази ҳисобланувчи қишлоқ аҳоли пунктлари | 5 гача | 1,3 |
З осв. — 1 гектар янги ерни ўзлаштиришнинг сўм ҳисобидаги харажатлари (суғориладиган ўрмонзорлар олиб қўйилаётганда ерларнинг сифатини ҳисобга олган ҳолда, 1-жадвал бўйича, суғорилмайдиган ўрмонзорлар олиб қўйилаётганда ерларнинг табиий зоналар бўйича жойлашганлигига қараб — мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ қабул қилинади);
26. Ёнган, нобуд бўлган, кесилган ўрмон дарахтларидан иборат майдонлар олиб қўйилганда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдори ҳайдаладиган лалми ерларни қоплаш учун ўзлаштириш ишлари харажатларига тенг қилиб олинади, бўш ерлар, ялангликлар олиб қўйилганда эса — мазкур Низомнинг 20-бандига биноан қабул қилинадиган бўз лалми ерлар қиймати олинади.
27. Олиб қўйилаётган ер участкасининг аҳоли яшайдиган пунктгача бўлган масофасига ҳамда муҳандислик коммуникациялари ва энергия манбалари билан таъминланганлигига қараб нобудгарчилик миқдори мазкур Низомнинг 3-жадвалида келтирилган коэффициентлар ёрдамида тузатилади.
28. Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонунига, шунингдек, бошқа меъёрий актларга мувофиқ, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг қўриқланадиган, санитария ва ҳимоя зоналарининг қуйидаги объектларидан фойдаланиш ҳуқуқлари чекланган:
Шу муносабат билан мазкур Низомнинг 28-бандида санаб ўтилган бинолар ва иншоотлар қурилиши учун ажратилган ер участкалари лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида аввало уларни қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг майдони ва сифати, шунингдек, улардан бундан кейин фойдаланиш тартиби аниқланади.
30. Қурилаётган объектларни қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналаридаги қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари оборотидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги мазкур Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ тўла ҳажмда белгиланади.
31. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари бошқа суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларига айлантирилаётганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчилиги мазкур Низомнинг 18 ва 25-бандларига мувофиқ аниқланган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини олиб қўйишдан кўрилган зарар билан 20, 22 ва 26-бандларига мувофиқ аниқланган суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини олиб қўйишдан кўрилган зарар миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Лалми ерлар бўз ерларга кўчирилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ лалми ерлар олиб қўйилгандаги зарар миқдори билан бўз ерлар олиб қўйилгандаги зарар миқдорлари ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
33. Ерлар сифатининг ёмонлашуви муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчилиги мазкур Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини ҳозирги аҳволда олиб қўйилганлиги учун кўрилган зарар билан ерларнинг назарда тутилаётган ёмонлашувидан кейинги зарар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.