Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда «Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 19-сон, 137-модда) 3-бандидаги «Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 104-модда) 6-банди биринчи хатбошисидаги «Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда):
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмаси» бўлими саккизинчи хатбошисидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини баҳолаш» бўлими 11.2-кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Давлат тест марказининг кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларни ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш бошқармаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмасидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмасидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олий таълим педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмасидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхати 117-118-позицияларининг «Масъул давлат органлари» устунидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 37-38-сон, 384-модда) 4-банди биринчи хатбошисидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 33-сон, 312-модда) билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомнинг 18-бандидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 52-сон, 565-модда):
а) 1-илованинг 62-банди «в» кичик банди ва 66-банддаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 38-банди тўртинчи хатбошисидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/732/1127-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 33-34-сон, 389-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомнинг 14-банди тўртинчи хатбошисидаги ва 90-банддаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 11-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 33-банди еттинчи хатбошисидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 14-сон, 230-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартининг 21-бандидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 29-сон, 698-модда):
саккизинчи хатбошисидаги «таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари» сўзлари «таълим ва фан соҳаси ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банднинг иккинчи хатбошисига «вазирга,» сўзидан кейин «бошлиқнинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига,» сўзлари қўшилсин;
тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
д) 15-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
саккизинчи хатбошисидаги «таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари» сўзлари «таълим ва фан соҳаси ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ж» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «илмий-тадқиқот муассасалари» сўзлари «фан соҳаси ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
иккинчи хатбошисига «озод қилинадиган» сўзларидан кейин «биринчи ўринбосари ва» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошисига «тегишли равишда» сўзларидан кейин «вазирнинг биринчи ўринбосарига ва» сўзлари қўшилсин;
16-бандга «унинг» сўзидан кейин «биринчи ўринбосари ва» сўзлари қўшилсин;
тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: