Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.1999
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида ерга оид низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддасига мувофиқ колхозлар, совхозлар, бошқа давлат, жамоа корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, шунингдек, фуқаролар ўртасидаги ерга оид низолар ноҳия ҳокимлари ва тегишли суд томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал этилади.
18. Ерга оид низоларни кўриб чиқиш муддати низо қўзғатилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги лозим, ушбу Низомнинг 13 ва 17-бандларида кўрсатилган низолар бундан мустаснодир, бу низолар учун муддатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва узайтирилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ер Қонунининг бошқа меъёрий ҳужжатларига асосланган ҳолда кўриб чиқилаётган масалага доир хулосалар;