Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 февралдаги 75-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2021 й., 09/21/75/0121-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 27-сон, 315-модда) 1-иловада:
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
олтинчи — тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «сертификатлаштириш органи» сўзларидан кейин «ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбошидаги «сертификатлаштириш органи» сўзларидан кейин «ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга» сўзлари қўшилсин;
е) 24-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 29-позициясидаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктларида транзит ўтаётган карантин остидаги юкларни очмасдан транспорт бирлигига ҳужжатларни расмийлаштиришдан» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган «Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги вақтинчалик низомда:
«в» кичик бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
«г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 11-банднинг учинчи хатбошига «, ўров варағи бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати I бўлимининг 3-банди ва II бўлимининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди олтинчи хатбошидаги «ва ўров» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорида:
а) 1-илованинг 29-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
9-банднинг саккизинчи хатбошидаги «камида 30 кун аввал» сўзлари «олдин исталган вақтда» сўзлари билан алмаштирилсин.
17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: