Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 20 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан, буюраман:
1. «Қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум қилинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарасини ошириш чоралари тўғрисида»ги буйруқни (рўйхат рақами 994, 2000 йил 22 декабрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 15 августдаги 28/12-3369-сон, 10-2-5/3809-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 4 декабрдаги 248-сон, 5 декабрдаги 625-сон «Қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум қилинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарасини ошириш чоралари тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 994, 2000 йил 22 декабрь) давлат реестридан чиқарилсин.