6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
5. Мақомни бериш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Хорижий шахсга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган асослар бўйича мақом берилган тақдирда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари:

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар









1-
босқич








Давлат ва хўжалик бошқарув органлари

Қуйидагиларга сўров юборилади:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига — киритилган инвестиция миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий корхона ёки қўшма корхона ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига — хўжалик жамиятларидан сотиб олинган акциялар ва улушлар, шунингдек, давлат активларининг миқдори тўғрисидаги маълумотномани олиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирилиги, Соғлиқни сақлаш вазирилиги, Маданият вазирлигига — Ўзбекистон Республикаси фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига унинг қўшган ҳиссаси тўғрисидаги маълумотномани олиш учун.








4-бандда назарда тутилган ҳолатлар юзага келган вақтдан бошлаб




2-
босқич



Вазирликлар ва идоралар

Сўровни юборган давлат ва хўжалик бошқарув органига: мақом беришга тавсия этилган шахс томонидан киритилган инвестиция, хўжалик жамиятларидан сотиб олинган акциялар ва улушлар, давлат активларининг миқдори, шунингдек, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига унинг қўшган ҳиссаси тўғрисидаги маълумотномани беради.


Икки кун мобайнида



3-
босқич


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

ҚР Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига «Фахрий фуқаро» мақомини олишга талабгор номзод бўйича таклифни кўриб чиқиш учун киритадилар.


Уч кун мобайнида



4-
босқич


ҚР Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари хокимлари

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига «Фахрий фуқаро» мақомини олишга талабгор номзодга тақдимнома киритадилар.


Уч кун мобайнида




5-
босқич



Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар
кенгашлари

1. Мақомни бериш тўғрисида тақдимномани кейинчалик тасдиқлаш ёки рад этиш учун номзодни кўриб чиқади.

2. Мақомни бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки ҚР Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасини рад этади.

Уч кун мобайнида



Икки кун мобайнида




6-
босқич


ҚР Вазирлар Кенгаши Раиси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

1. Мақомни бериш тўғрисидаги гувоҳномани имзолайди.

2. Мақом берилганлиги тўғрисидаги қарор ОАВда эълон қилинишини таъминлайди.

3. Мақомни бериш тўғрисидаги гувоҳномани тантанали равишда топширади.

Бир кун мобайнида

Бир кун мобайнида


Бир кун мобайнида

«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳномаси 110х75 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли иккита сатрдан иборат матн жойлашган: биринчи сатрда «Faxriy fuqaro maqomi», иккинчи сатрда «berilganligi to‘g‘risida» («Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.
Гувоҳноманинг пастки чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр юқорига, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли иккита сатрдан иборат матн жойлашган: биринчи сатрда «Honorary citizen», иккинчи сатрда «of conferring the status of» («Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «CERTIFICATE» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) оч кул рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Гувоҳноманинг ички чап томони (иккинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «-sonli» сўзи ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«___-sonli GUVOHNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган. Учинчи чизиқда «ga» сўзи ёзилган.
Пастки чизиқдан 5 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 4 миллиметрли учта сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «ning», иккинчи сатрда «20__ y. «___» _______dagi», кейин 15 миллиметр узунлигида қарор (буйруқ)нинг тартиб рақамини «-sonli» кўрсатиш учун чизиқ, учинчи сатрда ««___ qarori (buyrug‘i)ga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр юқорида марказда «FAXRIY FUQARO» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган матн жойлашган. Ундан 5 миллиметр пастда «unvoni berildi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ёзилган.
Пастки чизиқдан 5 миллиметр қуйида, 4 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «M.O‘», кейин 12 миллиметр узунлигида «Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳномани имзолайдиган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатиш ҳамда имзо қўйиш учун чизиқ, иккинчи сатрда «___»_______20__ yil» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «Certificate № ____» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«Certificate № ____» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 4 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «According to the order № _________», иккинчи сатрда «from _______«___» 20____ year», учинчи сатрда «honored with title of» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр юқорида марказда «HONORARY CITIZEN» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган матн жойлашган.
Пастки чизиқдан 5 миллиметр қуйида, 4 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «P.S», кейин 12 миллиметр узунлигида «Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳномани имзолайдиган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатиш ҳамда имзо қўйиш учун чизиқ, иккинчи сатрда «___»_______20__ year» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

олтинчи хатбошидаги «берилади» сўзидан кейин «, ушбу банднинг еттинчи ва саккинзинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
8-банддаги «ундирилади» сўзидан кейин «, ушбу Тартибнинг 2-банди саккизинчи хатбошида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
Низомга 1-иловага қуйидаги мазмундаги 7-банд қўшилсин: