Ҳужжат кучини йўқотган " " 06.12.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли «Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси намунаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларининг чет элга чиқишлари масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон* Фармони билан ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссияларга юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Низом Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси чет элга вақтинча чиқишида гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш тартибини назарда тутади.
(2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
«а»—«з» кичик бандларида санаб ўтилган маълумотлар ҳамда фуқаронинг 35 х 45 мм катталикдаги фотосурати гувоҳноманинг учинчи бетига ёзилади ва ёпиштирилади ҳамда махсус плёнка билан ҳимояланади, фотосуратнинг четлари ботириб маҳкамланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)