Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.08.1994
 LexUZ шарҳи
1. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, давлат корхоналари, кооперативлар, акционерлик корхоналари, қўшма, ижарачи, кичик корхоналар ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (бундан кейин матнда корхоналар), уларнинг идоравий мансубликларидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, шунингдек, республика ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан стандартлар* ва метрологик қоидаларнинг, ўлчовлар бирлигининг ўз вақтида жорий қилинишини ва уларга риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, стандартлар ва ўлчов воситаларининг илмий-техника даражаларини таҳлил қилиш ҳамда уларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, Фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, меҳнат унумдорлигини ўстириш, маҳсулотнинг техника даражасини ва сифатини ошириш мақсадида Фан ва техника ютуқларидан самаралироқ фойдаланишга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратининг бош вазифаси ҳисобланади.
Мазкур бандда назарда тутилган ҳуқуқлар стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органларининг мансабдор шахсларига, «Ўздавстандарт»нинг бош директори белгилайдиган ҳажмларда, берилади. Бу билан «р» кичик бандда назарда тутилган ҳуқуқ фақат Ўзбекистон Республикаси стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат қилувчи бош давлат инспекторига ва унинг ўринбосарларига, «е» ва «к» кичик бандларда назарда тутилган ҳуқуқлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назоратнинг бош давлат инспекторларига ва уларнинг ўринбосарларига берилади.