Ҳужжат кучини йўқотган " " 17.06.2009
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг даромадларидан олинадиган солиқлар даражасини камайтириш тўғрисида» 1995 йил 24 февралдаги ПФ-1083-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда меҳнат қилиш шароитлари ғоят оғир ва зарарли, ўта оғир ишлаб чиқаришларда ишлайдиган фуқароларнинг айрим тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2, 3-рўйхатларига кирувчи меҳнат қилиш шароитлари ғоят оғир ва зарарли, ўта оғир ишлаб чиқаришларда ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан солиқлар олишнинг имтиёзли тартиби белгилансин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 мартдаги 117-сонли қарорига мувофиқ 1-банд ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаётган аёлларга нисбатан ўз кучини йўқотган.