Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.06.2004
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июндаги 272-сон «Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятини яхшилаш тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 9 мартдаги Фармонига биноан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сони кўпи билан 58 киши ҳисобида (бинони қўриқловчи ва хизматчи ходимлардан ташқари) 1-иловага биноан тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига бевосита бўйсунувчи муассаса ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага биноан тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 14-сон, 113-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги бир ой муддат ичида мазкур қарордан келиб чиқувчи вазифаларни ҳисобга олган ҳолда вазирлик ҳақидаги Низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 14-сон, 113-модда)