2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси ҳамда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурининг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш;
қонунчиликни такомиллаштириш, шу жумладан, қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига мувофиқлаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, шунингдек, уларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун киритади;
зарур ҳолларда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш;
13. Бошқарма ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бошқарманинг иш режалари, Бошқарма бошлиғи, бўлимлар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари;
35. Вазирлар Маҳкамасида лойиҳаларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш Бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси доирасида амалга оширилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда тартибга солиш таъсирини баҳолаш


1-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот – ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлаш.

2. Лойиҳанинг дастлабки тартибга солиш таъсирини баҳолашни амалга ошириш.

3. Лойиҳани Интерактив давлат хизматлари ягона порталида жойлаштириш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёки ташаббус тартибида


2-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот – ишлаб чиқувчи



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани тегишлилиги бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2. Лойиҳани вазирлик ва идораларнинг, шунингдек, Интерактив давлат хизматлари ягона порталидан келиб тушган эътирозлар асосида қайта ишлаш.

3. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш.

4. Лойиҳани кўриб чиқиш ва унга виза қўйиш, лойиҳа бўйича эътирозлар ва таклифлар мавжуд бўлган ҳолларда хулоса тайёрлаш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёки лойиҳа тайёрланишига кўра


3-босқич

Давлат органи

ёки бошқа ташкилот – ишлаб чиқувчи

Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.

2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёки лойиҳа тайёрланишига кўра


4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси

1. Лойиҳани ишлаб чиқиш учун масъул бўлган ижрочини белгилаш.

2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларининг таъминланганлиги, унда акс эттирилган масалаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан эксперт жиҳатидан ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳани тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.

Лойиҳа келиб тушиши билан дарҳол



Лойиҳа эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилгандан сўнг


5-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш.

2. Лойиҳани аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси билан биргаликда қайта ишлаш.

3. Лойиҳани қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш.

3 кун ичида

(лойиҳанинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш доирасида)


6-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси

1. Лойиҳани тегишли қисми бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишиш.

2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосарига келишиш учун киритиш.

Тартибга солиш таъсири

баҳоланганидан сўнг дарҳол


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг тартибга солиш таъсирини баҳолаш


1-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Қабул қилинганидан олти ой ўтгач норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. Таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати Раҳбариятига киритиш.

3. Вазирлар Маҳкамасининг Иш режасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказиш бўйича тадбирларни киритиш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёки ташаббус тартибида


2-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш лозим бўлган масалаларни шакллантириш.

2. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш.

3. Масъул вазирлик ва идораларга баҳолашни ўтказиш тўғрисида хабарномалар юбориш.

1 кун муддатда

2 кун муддатда

Баҳолаш ўтказилишидан
10 кун олдин


3-босқич

Ишчи гуруҳ

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш мақсадида Интерактив давлат хизматлари ягона порталига режалаштирилаётган тадбир тўғрисида ахборот жойлаштириш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлиги таҳлилини, зарур ҳолларда жойларга борган ҳолда, ўтказиш.

3. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш якунлари бўйича ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашни, шунингдек, тегишли ҳужжатга тузатишлар киритиш ёхуд ҳужжатни ёки унинг таркибий қисмини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш бўйича асослантирилган таклифларни ўз ичига олган хулоса тайёрлаш.

Белгиланган муддатларда



10 кун ичида


Баҳолашдан сўнг

1 кун муддатда


4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш якунлари бўйича хулоса ишлаб чиқиш.

2. Хулосани тегишли материалларни илова қилган ҳолда кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига киритиш.

3. Зарур ҳолларда, тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари бўйича маълумотлар базасини юритиш.

1 кун ичида

Ҳужжат ишланганидан сўнг дарҳол



Кўрсатмага биноан


Доимий