Ҳужжат 26.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига мувофиқ, шунингдек, давлат уй-жой фондидаги турар жойлар беришнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига мувофиқ, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ҳамда тақдим этиш тартибини белгилайди.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисидаги тадбирларни амалга ошириш учун маҳаллий давлат ҳокимият органлари ҳамда ташкилотларда соғлиқни сақлаш органи, давлат кадастр хизмати, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилувчи орган ва мурожаат қилган фуқаронинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг вакилларидан иборат таркибда турар жой масалалари бўйича комиссия тузилади. Комиссиянинг таркиби ва иш тартиби маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва ташкилотлар томонидан тасдиқланади.
9. Ушбу Низомнинг 12-банди «в» кичик бандида назарда тутилган айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, шунингдек, бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган муддатда, аммо бошқа аҳоли пунктларида яшайдиган, агар улар яшаш жойи бўйича иш жойи жойлашган аҳоли пунктида амалда бўлган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар ҳисобига қўйиш шартларига жавоб берган тақдирда, шу аҳоли пунктида жойлашган ташкилотларда узлуксиз ишлаган ходимлар.
50. Давлат уй-жой фондидаги хизмат юзасидан бериладиган турар жойлар мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ўз меҳнат мажбуриятларининг турига кўра иш жойида ёки хизмат биносида яшаш зарур бўлган фуқароларга ижара ҳақини тўлаш мажбурияти юклатилмаган ҳолда берилади.
Кўрсатиб ўтилган фуқароларга мазкур Низомнинг 32-бандида белгиланган талабларга жавоб берадиган ҳамда ушбу аҳоли пункти чегараси доирасида бўлган турар жой берилади.

Т/р

Тоифаларнинг номланиши

1.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасалари (ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз кексалар учун интернат-уйлар)нинг буғ қозон қурилмалари операторлари

2.

Насос станциялари, йирик гидроузеллар ва тўғонларга хизмат кўрсатувчи навбатчи техниклар, машинистлар, электр техниклар

3.

Коммунал хизмат кўрсатишнинг сув оқизиш-канализация ва газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизматлари усталари, чилангарлари

4.

Йўл оралиқлари усталари, тузатувчилари

5.

Газдан таъминоти корхоналари ходимлари

6.

Сув хўжалигининг фойдаланиш участкалари бошлиқлари, гидроиншоотларнинг тартибга солувчилари ва гидропостларнинг кузатувчилари, участка гидротехниклари ва гидроўлчовчилари

7.

Кабелли (радиореле) кучайтириш пунктларига хизмат кўрсатувчи навбатчи техниклар, радио ва телевизион станцияларга, шунингдек, қишлоқ жойлардаги махсус объектларга хизмат кўрсатувчи электр механиклар

8.

Электр тармоқлари ва ёрдамчи станцияларнинг навбатчи муҳандислари, кабелли тақсимлаш тармоқларининг навбатчи муҳандислари ва техниклари

9.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қишлоқ жойлардаги даволаш-профилактика муассасаларининг участка врач-терапевтлари, педиатрлари;

Ногиронлар ва қариялар уйларининг ҳамда ақлан заиф болалар учун ногирон болалар уйларининг директорлари, врач, (фельдшер)лари, катта тиббиёт ҳамширалари, шунингдек, ушбу болалар уйларининг тарбиячилари, санаторийлар ва дам олиш уйларининг бош врачлари, врач (фельдшер)лари, хўжалик ишлари билан шуғулланувчи ҳамширалари

10.

Оилавий болалар уйининг тарбиялаш учун уларга берилган болалар билан бирга яшовчи ота-она тарбиячилари

11.

Ўрмон, қўриқхона, заказник (дахлсиз ўрмон қўриқхонаси), овчилик хўжаликларининг директорлари, ўрмон хўжалиги ходимлари, ўрмон кесувчилари, ёлланган овчилари

12.

Бошқа жойлардан вақтинчалик таклиф этилган олий тоифали тренерлар ва спорт усталари

13.

Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари

14.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг казарма — уй-жой фондига ҳамда коммунал иншоотларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишчи ва хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг офицерлар таркибидаги шахслар ва белгиланган муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчилари

15.

Ички ишлар органларининг ходимлари

16.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва туман, шаҳар ҳамда ҳарбий судларнинг судьялари

17.

Прокуратура органларининг ходимлари

18.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси, Олий Мажлис палаталари девонларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари аппаратларининг бошқа ҳудудлардан ишга таклиф этилган масъул ходимлари

19.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Тошкент шаҳрида турар жойга эга бўлмаган Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг ўринбосари

20.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг ўринбосари

21.

Қишлоқ жойлардаги алоқа бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари

11. Турар жойнинг ижара шартномаси турар жойнинг балансда сақловчиси ёки ваколатли органлари томонидан турар жойни олаётган фуқаролар билан Фуқаролик кодекси ва Уй-жой кодексида белгиланган тартибда ёзма шаклда тузилади. Шартноманинг ёзма шаклда тузилишига риоя қилинмаслиги ва унинг ҳисобга олинмаслиги шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
27. Турар жойни бериш ва уни қайтариб олиш томонларнинг ваколатли шахси иштирокида, мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган намунадаги шаклида, икки томонлама топшириш далолатномаси тузилган ҳолда амалга оширилиб, ушбу далолатномада қуйидагилар қайд этилади:

Давлат уй-жой фондидаги турар жойни ижарага олишнинг
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

______________-сон

«_____» _____________ 20 ___ й.

Бундан сўнг матнда «Ижарага берувчи» деб аталувчи номидан (балансда сақловчи номи) ҳаракат қилувчи бир тарафдан, (лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) ва «______»_____йилда берилган ___- сонли турар жой ордери асосида ҳаракат қилувчи ва бундан сўнг матнда «Ижарага олувчи» деб аталувчи фуқаро иккинчи тарафдан, биргаликда эса томонлар (лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) ўртасида ушбу шартнома қуйидагилар ҳақида тузилди:
1. Ижарага берувчи ижара шартномаси бўйича ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларига умумий майдони ___ кв.м, шу жумладан яшаш майдони кв. м., хоналар сони, манзилида жойлашган алоҳида турар жойни тақдим этади.
Тақдим этилаётган турар жойнинг хусусиятлари ва техник кўрсаткичлари, унинг санитар-техник ва бошқа жиҳозлари топшириш далолатномасида кўрсатилган.
2. Ижара ҳақи бир ой учун ________сўмни ташкил қилади.
Мазкур шартнома «____»______20 __ й. дан «____»______ 20 __ й.гача бўлган муддат учун тузилган.
3. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
а) турар жойдан фойдаланиш, турар жой ва унга туташ ҳудудни сақлаш Қоидаларига риоя қилиш;
б) турар жойни унинг мақсади бўйича фойдаланиш;
в) турар жой ва ундаги санитар-техник ва бошқа жиҳозлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш. Квартирада носозликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш бўйича тезкор чораларни кўриш ва агар зарур бўлса, бу ҳақида ижарага берувчи ёки тегишли авария хизматига хабар қилиш;
г) уй-жой, ободонлаштириш объектлари ва яшил кўчатларни асраб-авайлаш;
д) турар жой ва қўшимча хоналар, балкон ва лоджияларни озодаликда сақлаш, йўлаклар, лифт кабиналари, зиналар ва умумий фойдаланишдаги бошқа жойларни тозалик ва тартибда сақлаш, маиший чиқиндиларни турар жойдан фойдаланиш ташкилоти томонидан белгиланган махсус жойга олиб чиқиш ва ташлаш.
Санитария мақсаддаги тармоққа (канализация) унинг тиқилишига олиб келувчи турли чиқиндилар, суюқ озиқ-овқат чиқиндиларини ташлашга йўл қўйилмайди;
е) электр, газ ва бошқа асбоблардан фойдаланиш давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, қўлда ясалган электр мосламаларнинг ўрнатилиши, йўлаклар, зиналар, коридорлар, ёнғин хавфсизлиги учун қўшимча чиқиш эшикларини турли буюмлар билан тўсиб қўйишга йўл қўйилмайди ва ёнғин хавфсизлигининг бошқа талабларига риоя этилиши лозим;
ж) сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик энергиясини тежамли ишлатиш;
з) ўз вақтида ва ҳар беш йилда бир мартадан кам бўлмаган марта яшаётган квартирадаги яшаш ва умумий фойдаланишдаги хоналарнинг жорий таъмирлаш.
Ижарага олувчи томонидан амалга ошириладиган жорий таъмирга қуйидагилар киради: девор ва шифтларни оҳаклаш, бўяш ёки гул қоғоз ёпиштириш, пол, эшик, дераза ва унинг токчасини ички томондан, уларнинг мосламаларини бўяш, иситиш радиаторларини бўяш, квартира ичидаги электр ўтказиш тизимини таъмирлаш;
и) ўз ҳисобидан турар жойдаги носозликларни бартараф қилиш, шунингдек, агар етказилган шикастлар ижарага олувчи ёки у билан бирга яшаётган бошқа шахсларнинг айби билан содир бўлган бўлса, бузилган санитар-техник ёки бошқа қурилмаларни алмаштириш;
к) турар жой хоналаридан фойдаланиш, уй-жой ва уй олди ҳудудларини сақлаш Қоидаларида назарда тутилган тегишли рухсатномасиз яшаш ва бошқа ёрдамчи хоналар, шунингдек балкон ва лоджияларни бузиб қайта қуриш ва режасига ўзгартириш киритмаслик;
л) ҳар ойда, кейинги ойнинг биринчи санасидан кеч бўлмаган муддатда ижара ҳақи, шунингдек белгиланган муддатда ва тартибда тасдиқланган тарифлар бўйича коммунал хизматлар (сув, газ, электр, иссиқлик таъминоти, маиший чиқиндиларни олиб чиқиш) учун мажбурий тўловларни амалга ошириш;
м) телевизор, радиоприёмник, мусиқа марказлари ва бошқа овози баланд қурилмалардан фойдаланиш уйда яшовчи бошқа одамлар тинчи бузилмаган тақдирдагина йўл қўйилади. Соат 23-00 дан 06-00 гача тўлиқ тинчликка риоя қилиш;
н) ўзи яшаётган хонадонга ундаги санитар — техник ва бошқа ускуналар, турар жойнинг техник ва санитария ҳолатига баҳо бериш ва текшириш учун балансда сақловчи, уй-жой эксплуатацияси ташкилоти ва уй-жой мулкдорлари ширкати, коммунал хизматлар кўрсатувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вакилларига кириш учун рухсат бериш;
о) ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари квартирада вақтинча бўлмаган ҳолларда, ижарага олувчи уй-жойнинг сақланишини таъминлаш мақсадида турар жойда зарур ҳароратни таъминлаш учун уни иситиш;
п) зина майдончалари ва йўлакларни ҳар куни тозалаб туриш;
р) жами оила аъзолари билан турар жойдан бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган тақдирда, уни ва унинг яшаш, ёрдамчи хоналари, санитар-техник ва бошқа ускуналарини далолатнома бўйича ижарага берувчига тегишли ҳолатда топшириш.
Ижарага олувчи томонидан турар жойни топшириш далолатномаси ижарага берувчи ва ижарага олувчи томонидан тузилади ва имзоланади.
4. Ижарага олувчининг ҳуқуқлари:
а) яшайдиган турар жойга турмуш ўртоғи, фарзандлари, ота-онаси, бошқа қариндошлари, меҳнатга лаёқатсиз ва бошқа шахсларни оила аъзоларининг барча вояга етган аъзоларидан ёзма рухсат олган ҳолда киритиш. Ота-онасининг яшаш жойига вояга етмаган фарзандларни киритиш учун оила аъзоларининг рухсати талаб қилинмайди;
б) оиласининг вояга етган аъзоларининг ўзаро розилиги билан ўзларининг фойдаланишида бўлган турар жойда бошқа фуқароларнинг (вақтинчалик яшовчилар) вақтинчалик яшаши учун рухсат бериш;
в) қонунда белгиланган ҳолларда, оила аъзоларининг розилиги билан яшаётган турар жойни ижарага олиш шартномасини ўзгартиришни талаб қилиш;
г) оила аъзоларининг розилиги билан исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилиш;
д) Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жойдан фойдаланиш бўйича бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.
5. Ижарага олувчи билан бирга яшаётган оила аъзолари ижарага олувчи билан тенг ҳолда барча ҳуқуқлардан фойдаланади ва мазкур турар жойни ижарага олиш шартномасидан келиб чиқувчи барча мажбуриятларни зиммаларига олади. Оиланинг вояга етган аъзолари ушбу шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятлар бўйича ижарага олувчи билан солидар мулкий жавобгарликка эга бўлади.
6. Ижарага берувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
а) ижарага олувчига турар жойни тегишли ҳолда топшириш;
б) уй-жой фондининг эксплуатация, таъмирлаш меъёр, қоидаларига мувофиқлиги;
в) турар жой уйлари ва яшаш хоналарини тизимли равишда текшириб бориш ва улардаги санитар-техник ва бошқа ускуналарга профилактик хизмат кўрсатиш;
г) уй-жойни ўз вақтида таъмирлаб туриш, ундаги санитария-техник ва бошқа ускуналарнинг нуқсонсиз ва меъёрда ишлашини таъминлаш;
д) санитар-техник ва бошқа ускуналарни таъмирлаш;
е) ижарага олувчининг квартирасидаги санитария-техник ва бошқа ускуналардаги нуқсон ва носозликларни ижарага олувчидан келиб тушган буюртма олинган санадан бошлаб уч кун муддатда, авария юз берган тақдирда эса — дарҳол тузатиб бериш;
ж) турар-жой уйлари, ундаги санитар-техник ва бошқа ускуналарни қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш.
7. Ижарага берувчи Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида белгиланган ҳуқуқларга эга бўлиб, қонунда белгиланган ҳолларни инобатга олган ҳолда ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларининг розилигисиз ижара шартномасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
Агар дастлабки ижарага олувчининг ўрнига аввал тузилган ижара шартномаси бўйича унинг вояга етган оила аъзоси ижарага олувчи деб тан олинган бўлса, ижарага берувчи у билан турар жойни ижарага олиш шартномасини тузади.
8. Ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган тақдирда, ижара шартномаси улар чиқиб кетган кундан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
9. Мазкур шартнома бузилиш хавфи бўлган уйлардан кўчириш ҳолатларидан ташқари, ижарага берувчининг талаби билан фақат қонунда белгиланган асослар бўйича ва фақат суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
10. Ушбу шартнома бўйича томонлар ўртасида вужудга келадиган келишмовчиликлар суд ёки бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан уларнинг ваколат доирасида ҳал этилади.
11. Мазкур шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, биттадан нусха ижарага берувчи ва ижарага олувчига берилади, учинчи нусхаси ҳисобга олувчи органда қолади.
12. Мазкур шартномада белгиланган талабларни тарафлар бажармаган тақдирда, қонун ҳ?жжатларига мувофиқ жавобгарлик белгиланади.
13. Агарда енгиб бўлмас куч билан боғлиқ вазиятлар (форс-мажор), масалан: сув тошқини, ёнғин, зилзила, эпидемия, ҳарбий можаролар, томонлар тарафидан мазкур шартнома шартларини бажаришига таъсир кўрсатувчи ҳукумат ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган фармойиш, буйруқ ёки бошқа мажбурий қарорлар, ҳукуматнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқалар юзага келиш ҳоллари бевосита ёки билвосита намоён бўлган тақдирда, шартнома шартларини бажариш ушбу ҳолат тугаш муддатигача узайтирилади.
Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон уч кун ичида бошқа томонларни форс-мажор ҳолатининг бошланиш ва тугаш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
Агар форс-мажор ҳолати ижара шартномасининг шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат талаб қилса, томонларнинг ҳар бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
14. Томонларнинг реквизитлари ва имзолари.

Ижарага берувчи _____________________________________
(номи ва юридик манзили) _____________________________________
(банк ҳисоб рақами, банк номи) _____________________________________ _____________________________________
(Ф.И.О. имзо)

М.Ў.

Ижарага олувчи
_____________________________________
(Ф.И.О. ва манзили)
_____________________________________
_____________________________________
_____________________________________
(имзо)

М.Ў.

Ҳисобга олинди
(Ваколатли орган)
______________
____________________

М.Ў.______________ (имзо)

Турар жойни ижарага олувчига топшириш
ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___ й. «____» _________________

___________________________________
(аҳоли жойининг номи)

Бизким, Ижарага берувчининг топшириғига кўра унинг номидан иш юритувчи ___________________________________ ва ____________________ нинг «___»_________20__ й. даги ______-сон қарорига мувофиқ Серия_______________ № _____________ ордер асосида ҳаракат қилувчи ижарага олувчи фуқаро _____________________________________________________ томонидан ушбу далолатнома тузилди шу ҳақдаки, Ижарага берувчининг вакили ва Ижарага олувчи ўртасида ____________________________________________ манзилида жойлашган ____ уйнинг _____қаватидаги _______ квартирани топшириш ва қабул қилиш амалга оширилди.
Турар жой умумий майдони _________ кв.м. бўлган __________ та яшаш хонасидан иборат.
Турар жойнинг таркиби:

Ошхона
ванна хонаси
ҳожатхона
даҳлиз (холл)
омборхона
балкон
лоджия
яшаш хонаси
__________________;
__________________;
__________________;
__________________;
__________________;
__________________;
__________________;
__________________;

Турар жой сув таъминоти (совуқ ва иссиқ сув), канализация ва иссиқлик тармоғи (марказий ва маҳаллий иситиш тизими), электр тизими, телефон алоқаси билан таъминланган (йўқ бўлгани ўчириб ташлансин).
Турар жойнинг қўшимча хоналарида ускуналар ўрнатилган.
________________________________________________________________________________________________
Хоналарнинг техник ҳолати
________________________________________________________________________________________________

(хоналарнинг техник ҳолати кўрсатилади)

Ижарага берувчи вакили
_______________________________________
(Ф.И.Ш. имзо, муҳр)

Ижарага олувчи
_______________________________________
(Ф.И.Ш. имзо)