3. Бошқарув ходимларининг чекланган сони 12 нафардан иборат бўлган Уюшманинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
4. 2019 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида қизилмия ўсимлиги янги плантацияларини ташкил этишнинг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорининг 9-банди ижросини таъминлаш доирасида импорт қилинадиган қизилмия хомашёси учун карантин рухсатномаси берилишини бекор қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани икки ҳафта муддатда кўриб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-илованинг «Ўсимлик дунёси объектларининг турлари» устунининг учинчи хатбошидаги «ТИФ ТН коди 1211 90 850 0» сўзлари «ТИФ ТН коди 1211 90 860 8» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 январдаги 63-сон қарорининг 2, 3, 7 ва 14-бандлари, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.