Ҳужжат 13.07.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарори ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда, айниқса пахта етиштиришда сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали уларнинг ҳосилдорлигини янада оширишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
пахта хом ашёси етиштирувчиларни мазкур Низом 4-бандига мувофиқ шакллантириладиган рўйхатда бор ёки йўқлигини аниқлайди;
пахта хом ашёси етиштирувчилар мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда бор бўлган тақдирда, улар томонидан тақдим қилинган барча ҳужжатларни бирма-бир кўриб чиқиб қабул қилиб олади ва алоҳида дафтарда қайд қилади;
12. Ишчи гуруҳ пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш бўйича мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатга йил давомида ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф бериши мумкин.
17. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда кўрсатилган ер майдонидан ортиқ бўлган қисмига қилинган харажатлар пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
18. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун бир гектарга 20 млн. сўмдан ошмайдиган қисмига ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

«Тасдиқлайман»
___________вилоят ҳокими
(Қорақалпоғистон Республикасн Вазирлар Кенгаши Раиси) ― ишчи гуруҳ раҳбари
______________________________
(имзо, муҳр)________________ (Ф.И.О.)

20__ йил «____» ___________

___________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)да сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ

ХУЛОСАСИ

______________ вилояти (Қорақалпоғистон Рсспубликаси)да сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ __________ тумандаги томчилатиб суғориш технолгиясини жорий қилган пахта хом ашёсини егиштирувчи _____________ (фермер хўжалиги, кластер номи)нинг 20__ йил ________даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:

____томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёсини етиштирувчи ____________ (фермер хўжалиги, кластер номи) 20__ йилда _______ га майдонда (жумладан, _____ контур бўйича ______ га, ....) пахта хом ашёсини етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича жами қиймати _________ сўм бўлган лойиҳа ва бизнес-режа ишлаб чиққан ҳамда _________ пудрат ташкилоти билан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун жами қиймати __________ сўм бўлган шартнома тузган;

_____________ тижорат банки билан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш (бутловчи қисмлар харид килиш) учун _________ сўмга _____ фоизли кредит шарномасини тузган ҳамда амалда __________ кредит олган;

____20__ йилда _______ га майдонда (жумладан, _______ контур бўйича ______ га, ....) пахта хом ашёсини етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ва ишга туширган.


ХУЛОСА:

_______________ пахта хом ашёсини етипггирувчи _____________ (фермер хўжалиги, кластер номи)га жами _________ сўм миқцорида давлат бюджетидан субсидия ҳамда тижорат банкининг кредитлари бўйича 10 фоизли пункт миқдорида ____________ сўм маблағ тўлаш мақсадга мувофиқ.


Ишчи гуруҳ аъзолари:

Т/р

ф.и.о.

имзо

Лавозими

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

2.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи

3.

Қораҳалпоғистон Республнкаси Қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи

4.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи

5.

Қорақалпогистон Республикаси Молия вазири, вилоят молия бошқармаси бошлиғи

6.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўйича ҳудудий бошқарма бошлиғи

7.

ҳудудий электр тармокдари корхонаси директори

8.

«Ўзкимёсаноат» АЖ вакили

9.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакили

10.

вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгаши вакили

11.

вилоят «Агробанк»АТБ бошқарувчиси
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон)