Консуллик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, ушбу Консуллик уставига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ, консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг қонун ҳужжатлари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат герби тўғрисида»ги Қонуни 4-моддаси, «Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни 5-моддаси.
Консулликнинг мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан шахсан учрашув чоғида бундай фуқарога нисбатан халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикаси ва консуллик муассасаси жойлашган давлат иштирокчи бўлган халқаро шартномалар қоидаларига ҳамда консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Агар ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ҳуқуқлари бузилаётган бўлса, консулликнинг мансабдор шахси халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ҳамда нормаларига, Ўзбекистон Республикаси ва консуллик муассасаси жойлашган давлат иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ, ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқларни тиклаш юзасидан консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг қонун ҳужжатларида йўл қўйиладиган чораларни кўради.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида давлат тили бўлиб ўзбек тили ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги 2095-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимларининг тарифи», Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2011 йил 9 августдаги 989-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом».