Ҳужжат 29.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарорининг ижроси юзасидан, шунингдек, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр ҳужжатлари архивини шакллантириш мақсадида ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган органлар кўчмас мулк объектларига нисбатан қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2019 йил 1 февралдан кейин вужудга келадиган асослар мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган органлар томонидан ахборот-дастурий мажмуа воситасида бериладиган ахборот асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган органлар ахборот-дастурий мажмуага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, чекланган ёки бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мазкур Низомнинг 21, 22, 23, 30, 31, 38, 39, 40, 41, 42, 43-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза билан кўчмас мулк жойлашган жойдаги Давлат хизматлари марказларига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали воситасида, гаров хати расмийлаштирилганда эса — кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг давлат рўйхатидан ўтказувчи орган мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тегишли ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи электрон кўринишдаги Реестрдан кўчирмани тайёрлайди ва уни марказга юборади.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда (1990 — 1998 йилларда) олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Ушбу Низомнинг 38 — 41-бандларида кўрсатилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ёки тўғрилиги ҳақида шубҳа туғилган ҳолларда бино, иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ масаласи суд тартибида ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

1.

Реестрнинг тартиб рақами:

2.

Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми:

3.

Ер участкаси ҳақида маълумотлар:

3.1.

Ер участкасининг кадастр рақами:

3.2.

Майдони, га:

3.3.

Жойлашган жойи:

3.4.

Ҳуқуқ тури:

3.5.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:

3.6.

Ер участкасидан фойдаланиш мақсади:

3.7.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни чеклаш:

3.8.

Сервитутлар:

3.9.

Кадастр баҳоси, 20___ й. ҳолатига минг сўм

3.10.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:

4.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик экинлар ҳақида маълумотлар:

4.1.

Бинолар ва иншоотлар рўйхати, кўп йиллик экинлар турлари:

4.2.

Бино ва иншоотнинг кадастр рақами:

4.3.

Майдон, кв. м:

4.3.1.

Умумий:

4.3.2.

Ишлаб чиқариш, тураржой:

4.4.

Ҳуқуқ тури:

4.5.

Бино, иншоот ва кўп йиллик экинларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:

4.6.

Бино ва иншоотдаги мулк улуши, қисм:

4.7.

Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар чекловлари:

4.8.

Кадастр қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм

4.9.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:

4.10.

Дарахтлар сони, дона:

5.

Ипотека ҳақида маълумотлар:

5.1.

Рўйхатдан ўтказиш предмети:

5.2.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:

6.

Изоҳ:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

____________________________________________________________________________________
Сана: «____» ______________№ _______________________

«____» ____________да келиб тушган «____» ___________ги буюртма асосида маълум қиламизки, Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига қуйидагиларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида ёзув киритилган:

1.

Кўчмас мулк объекти тури:

Кўчмас мулк объектининг номи
Кадастр рақами:
Жойлашган жойи:

2.

Рўйхатдан ўтказилди:

Ҳуқуқ эгаси:
Ҳуқуқ тури, ҳуқуқдаги улуш:
Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси:
Реестрнинг тартиб рақами:
Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари:

3.

Бошқа маълумотлар:

Рўйхатдан ўтказувчи: _________________________
Давлат хизматлари маркази ходими: _____________________

Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, пастки чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг

Босқичлар

Масъул шахслар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Юридик ёки жисмоний шахс

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидаги ўтказиш учун ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат хизматлари марказига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталига буюртма беради

Ҳуқуқлар юзага келган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ҳужжатларни Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун юборади.

Бир соат мобайнида

3-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

Тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганади.

Қуйидаги ҳаракатлардан бирини бажаради:

1. Рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олади. Кўчирмани электрон шаклда Давлат хизматлари марказига юборади.

2 иш куни мобайнида

2. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш уч кун муддатга тўхтатилганлиги ҳақида бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома беради ва уни Давлат хизматлари марказига юборади.

1 иш куни мобайнида

3. Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишни сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади ва рад этиш ҳақидаги хатни Давлат хизматлари марказига юборади.

2 иш куни мобайнида

 

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчига Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали қарорининг натижасини юборади.

Бир соат мобайнида

5-босқич

Юридик ёки жисмоний шахс

Рўйхатдан ўтказиш тўхтатиб турилганда, кўрсатилган сабабларни бартараф этади ва зарур ҳужжатларни Давлат хизматлари марказига топширади.

3 иш куни мобайнида

6-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ҳужжатларни Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига юборади.

Бир соат мобайнида

7-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

1. Тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганади.

2. Рад этиш учун сабаблар бўлмаганда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказади. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги кўчирмани электрон шаклда Давлат хизматлари марказига юборади.

3. Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишни сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади ва рад этиш ҳақидаги хатни Давлат хизматлари марказига юборади.

2 иш куни мобайнида

8-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчига Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали қарорининг натижасини юборади.

Бир соат мобайнида

9-босқич

Юридик ёки жисмоний шахс

Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда рўйхатдан ўтказишнинг рад этилганлиги устидан суд тартибида шикоят беришга ҳақли.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

Кейинги таҳрирга қаранг.